МОМАҚАЛДИРОҚ — қисқа вақт давом этадиган, чақмоқ чақиб, электр разряди — яшин билан кузатиладиган атмосфера ҳодисаси; яшин йўли бўйлаб ҳавонинг тезда исиб кенгайишидан ҳосил бўладиган портлаш тўлқини. Момақалдироқ вақтида булутлар орасида ёки булут билан Ер орасида яшин пайдо бўлиб, қаттиқ гумбурлаган товуш чикдди. Товуш яшин йўлининг ҳар хил нуқгаларидан кузатувчига бир вактда келмайди, балки булут билан Ер сиртида бир неча марта қайтиб, ҳар хил вактда келгани учун гумбурлаш давомли бўлади. Момақалдироқ, одатда, 15—20 км гача эшитилади. Момақалдироқ ёмғирли булутларда ҳамда намликка тўйинган, ҳаракатчан ҳаво массасида вужудга келади. Ёмғирли булутларнинг бал. 7—15 км, юқори қисми т-раси 15° —20° дан ошмайди. Улар сув томчилари ва муз кристалларидан иборат. Момақалдироқ ли булутларнинг ҳажми бир неча юз км1 дан минг км3 гача бўлиб, ундаги сув ва муз зарраларининг массаси 106 — 107 т, потенциал энергияси 1013—10’4 Ж, яъни мегатон қувватли термоядро бомбасининг энергиясига тенг. Момақалдироқ даги электр заряди 10—100 Кл, орасидаги масофа 1—2 км дан 10 км гача, электр разрядлари вақтида электр токи кучи 10— 100 А гача етади. Сайёрамизда бир вактда 1800 тагача Момақалдироқ кузатилиши мумкин. М шим. кен-гликларда жуда кам булади, лекин ёз ойларида Марказий Арктикада ҳам кузатилади. Ўрта кенгликларда йилнинг 10 — 15 куни Момақалдироқ билан ўтади. Момақалдироқ езда қуруқпикда, қишда океанлар устида кўп бўлади. Момақалдироқ субтропик ерларда жуда кам бўлиб, эк-ваторда ҳаво ҳарорати юқори, намлиги катта бўлган пайтларда кучли ўтади.