МЎМИН МИРЗО

МЎМИН МИРЗО, Муҳаммад Мўмин Мирзо (1486—1497) — те-мурий шаҳзода. Бадиуззамонттт ўғли. Ҳусайн Бойқаро невараси. Ақлли, зийрак ва жасоратли бўлган. 11 ёшида Ас-трободда отаси ўрнида ҳоким. М. М. амакиси Музаффар Ҳусайн Мирзо Ас-трободни ундан тортиб олмоқ ниятида қўшин б-н келаётганини отаси юборган мактуб орқали билгач, шошилинч равишда жангга ҳозирланиб, шаҳар ташқарисига чиқиб жанг қилган. Лекин, кучлар тенг бўлмагани туфайли Мўмин Мирзо асирга олиниб, Ҳиротгажўнатилган ва Ихтиёриддин қалъасига қамаб қўйилган. Ҳусайн Бойқаронинг хотини Хадича бегим ўғли Музаффар Мирзонинг тахтни эгаллашида асосий ғов деб Мўмин Мирзони биларди. У вазир Низомулмулк билан келишиб, Ҳусайн Бойқаронинг қаттиқ мастлигидан фойдаланиб, Мўмин Мирзони зудлик билан қатл қилиш ҳақидаги фармонга муҳр бостириб олган.

Loading...