МЎМИНОБОД

МЎМИНОБОДжез даври мозоркўрғони (мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярми). Самарқанд вилоятиУргут тумани Мўминобод қишлоғи яқинида жойлашган. 1964 й. археолог Д. Н. Лев, 1966 й. Ўзбекистон ФА Тарих ва археология ин-ти отряди (А. А. Асқаров) тадқиқот ишлари олиб борган. Аёллар кўмилган 5 кабр очилган. Қабрда маййитлар ўнг ёни б-н, боши ғарбга қараб эгилган ҳолда кўмилган. Мозордан бой дафн ашёлари — геометрик нақшлар ўйилган ганчкор хум идиш, тилла ва жез сирғалар, усти тилла ва кумуш билан қопланган билагузук, жун ип қолдиқлари сақланган мунчоқлар_, узук, ойналар ва б. топилган.

Loading...