МЎМИНОВ Вафо Арабович

МЎМИНОВ Вафо Арабович (1927. 12.12, Шофиркон тумани — 1989.11.9, Бухоро) — физик олим, Узбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977), физикамат, фанлари д-ри (1979), проф. (1981). СамДУни тугатган (1948). СамДУда (1948—50), Фарғона педагогика ин-тида (1951—57) педагог. Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тида илмий ходим (1957—69), директор ўринбосари (1969—79), Бухоро педагогика ин-ти ректори (1979—86) ва умумий физика кафедраси мудири (1986—89). Илмий ишлари, асосан, ядро физикасига оид. Унинг рахбарлигида Ўзбекистон ФА Ядро физикаси ин-тидаги У-150 циклотрон базасида тезлаштирилган зарядли зарралар дастаси ёрдамида моддаларнинг элемент таркибини тахлил қилиш учун ноёб илмий ускуналар ва услублар комплекси яратилди ва катта ҳажмдаги таҳлилий тадқиқотлар олиб борилди. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981).