МОМИҚ

МОМИҚ — 1) з-дларда пахтагг ишлов бериш жараёнида толаси ажратиб олинган чигитда қоладиган калта толадан тайёрланадиган майин пахта. Унга циклонларда йиғиладиган ифлос ва чангли момиқ пахта қам киради. Асосан, пахта целлюлсиаси (35% гача)дан иборат. Момиқ жингалакланиб қолган калта тола кўринишида бўлади. Ранги — окдан сарғишгача. Момиқдан момиқ пахта, сунъий тола, плёнка, целлюлоза, қоғоз ва б. олишда фойдаланилади;

2) туя, қуён ва б. майин жунли ҳайвонларнинг жуни. Майин газлама ва рўмол тўқиш учун ишлатилади.

Loading...