МОНАРХ (юн. monarchos) — давлатнинг якка ҳукмдори. Одатда, ҳокими-ят унга мерос бўлиб ўтади. Барча монархлик мамлакатларида Монарх қонун бўйича дахлсиз одам ва у ҳар қандай масъулиятдан озод ҳисобланади. Турли мамлакатларда Монарх турлича: Буюк Британия, Испания, Дания, Швеция, Бельгияда — қирол, Малайзия, Бруней, Уммонда — султон, Қувайт, БААда — амир, Люксембургда — буюк герцог, Лихтенштейн да — князь деб аталади.