МОНАРХИЯ

МОНАРХИЯ (юн. monarchia — якка ҳокимлик) — давлат бошқаруви шакли. Бунда давлат бошлиги монарх ҳисобланади. Монархиянинг 2 тури мавжуд: мутлақ (абсолют) М., бунда монархнинг тўла хркимиятини чеклайдиган биронбир давлат органи бўлмайди; ко нети-туциявий Монархия, бунда монарх ҳокимияти конституция асосида амал қиладиган муайян ваколатли орган билан чекланган бўлади, яъни қонунчиликни парламент, ижро хркимиятини ҳукумат олиб боради. Айрим мамлакатларда давлат бошлиғи айни вақтда линий раҳбар ҳам ҳисобланади.