МОНАСТИРЛАР

МОНАСТИРЛАР (юн. monasterion — монахлар маскани) — черковнинг муайян йўл-йўриқлари асосида биргаликда яшовчи монах (роҳиб)лар жамоаси; монахлар жамоаси фойдаланадиган ибодатхона, турар жой ва хўжалик бинолари мажмуи. Биринчи буддистлар Монастирлари мил. ав. 1минг йиллик ўрталарида Ҳиндистонда пайдо бўлган. Будда М. и кейинчалик Бирма ва Таиланд (2—3-а. лар)да, Вьетнам ва Хитой (4-а.)да, Корея ва Япония (6—8-а. лар)да ҳамда Индонезия (7-а.)да вужудга келди. Христиан Монастирлари эса дастлаб 3—4-а. ларда Мисрда, сўнгра Рим империяси (4—5-а. лар)да, кейинчалик Европада юзага келган. Монастирлар йирик ер эгаларига айланиб, диний мафкура маркази бўлиб қолган. Монастирлар вужудга келган дастлабки пайтларда иқтисодиёт ва маданият тараққиётида муайян роль ўйнаган. Ўзбекистонда Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясига қарашли 3 та монастирь бор: Свято Никольск Троицк аёллар монастири (Тошкент ш., Миробод тумани), Свято Покровск аёллар монастири (Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани), Свято Георгиевск эркаклар монастири (Чирчиқ ш.). Камолжон Комилов.

Loading...