МОНАЦИТ

МОНАЦИТ (нем. monazit, юн. monazo — якка яшайман) — минерал; церий гуруҳига мансуб нодир ер элементлари фосфати. Кимёвий таркиби (Ce,La…) [Ро4]. Моноклин сингонияли. Кўпинча турли қўшимчалари бўлади, булардан асосийлари: ТЮ2(28% гача), SiO2 (6% гача), V2O5(5% гача) ва б. Пластинкасимон, баъзан қалин тахтачасимон кристаллар, турли шаклли доначалар, доначали массалар ҳосил қилади. Кўпинча кучли радиоктив. Ранги сариқ, сариқяшилдан қўнғир, қизил-қўнғиргача. Каттиклиги 5—5,5, зичлиги 4,9—5,5 г/см3. М. конлари, одатда, гранитли пегматитлар б-н, баъзан ишурий гранит, сиенитларда гидротермал карбонатли томирлар б-н боғлиқ.

Монацит, асосан, дарё ва денгиздаги сочмалардан (Ҳиндистон, Бразилия, Шри Ланка) олинади. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда Чоркесар, Оқтов ва Чатқол-Курама тоғларида ва б. жойларда акцессор кўринишида куп учрайди. Церий ва торий олишда хом ашё.

Loading...