МОНГОЛ ТИЛИ

МОНГОЛ ТИЛИ, мўғул тили — мўғул тиллариаан бири, Монголиянинг расмий тили (1921 й. дан), халха лаҳжаси асосида ривожланмоқда, шунинг учун «халхамонгол тили» деб ҳам аталади; ХХРнинг Ички Монголия ҳудудида хдм қабилалараро тил сифатида қўлланади. 5 млн. дан ортикрок, киши сўзлашади. 14—15-а. ларда шаклланган. Бир қанча лаҳжа ва шевалари бўлиб, улар, асосан, дж, дз, ц, ч сингари қоришиқ ундошларнинг қўлланиш-қўлланмаслиги б-н ўзаро ажралиб туради. Кдд. ёзувли Монгол тили мўғулларнингёзма адабий тили ҳисобланади. Ички Мон-голияда қўлланади. Монголияда 1945 й. дан рус алифбоси асосида унга 2 та ҳарф қўшиш б-н янги мўғул ёзуви жорий қилинган.