МОНГОЛИЯ ОЛТОЙИ

МОНГОЛИЯ ОЛТОЙИМонголия ва Хитойдаги тоғ системаси, Олтой тоғларининг жан.-шарқий қисми. Шим.-ғарбдан жан.-шарққа 1000 км га чўзилган, эни 150—300 км. Энг баланд жойи 4362 м (Мунххайрхон-Ўла тоғи). Бўйлама тектоник водийлар билан ажралган ўзаро параллел тизмалардан иборат. Тоғ тепалари платосимон. Монголия Олтойи, асосан, палеозой кристалли сланецлари, порфир ва гранитлардан тузилган. Тоғ тепаларида доимий қор ва музликлар (энг каттасининг уз. 20 км) бор. Сернам жан.-ғарбий ён бағри ўрмон, тоғ этаклари дашт, тоғ тепалари альп ўтлоқлари, шим.-шарқий ён бағри дашт ва чала чўлдан иборат. Монголия олтойининг давоми Гоби Олтойидир.

Prev Article

МОНГОЛИЯ

Next Article

МОНЕ