МОНГОЛИЯ

МОНГОЛИЯ (Монгол Улс) – Марказий Осиёда жойлашган давлат. Майд. 1565 минг км2. Аҳолиси 2 млн. 655 минг киши (2001). Пойтахти — Улан-Батор ш. Маъмурий жиҳатдан 18 аймоқ (вилоят)га, аймоклар сомон (туман)ларга бўлинади. Улан-Батор, Дархан ва Эр-дэнэт ш. лари мустакил маъмурий бирлик бўлиб, бевосита марказий ҳокимият органларига бўйсунади.

Давлат тузуми. Монголия — парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1992 й. 13 янв. да қабул қилинган ва 12 фев. да кучга кирган. Давлат бошлиғипрезидент (1997 й. дан Надагийн Багабанди), у умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 4 й. муддатга сайланади, я на бир муддатга қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Буюк давлат хурали (парламент) амалга оширади. Ижроия ҳокимиятни ҳукумат бошқаради. Ҳукумат бош вазирнинг таклифига биноан, президент билан келишилган ҳолда Буюк давлат хурали томонидан тузилади. Вазирлар маҳкамаси бошлиғининг номзодини президент Буюк давлат хурали муҳркамасига тақдим этади.

Табиати. Монголия ҳудуди аксари қисмининг бал. 1000—2000 м. Йирик тоғ тизмалари: Монголия Олтойи (бал. 4362 м гача), Гоби Олтойи, Хангай ва Хэнтэй. Тоғ тепалари, асосан, ясен. Жан. ва жан.шарқида Гоби чўлининг бир кисми бор. Бу ерда вулкан тепалари қад кўтарган. Шим. ва шим.-ғарбида бир неча сойлик ва водийлар бор. Монголиянинг шарқий қисми шим.-шарқ, жан. ва жан.-шарқ томон пасайиб борувчи текисликдир. Катта Кўллар сойлиги ва Гоби чўлида 30 минг км2 ер кум билан қопланган. Монголия ҳудудидаги Марказий Осиё бурмали минтақасининг шим. қисми каледон, жан. қисми герцин бурмаларига ажралган.

Иқлими қуруқ, кескин континентал. Қиши совуқ, кам қорли, серқуёш. Янв. нинг ўртача т-раси —10°, —35° (энг паст т-ра —50°), ёзи илиқ, қисқа, июлнинг ўртача т-раси 18—26° (энг юқори т-ра 40°). Йиллик ёғин 100—300 мм, тоғаарда 500 мм гача. Монголия Олтойида музликлар бор. Йирик дарёлари: Селенга, Керулен, Онон, Дзаб-хан ва Кобдо. Дарёлари қор ва музликлардан сув олади, баҳор ва езда тўлиб оқади. Йирик кўллари: УбсуНур, Хиргис-Нур, Хубсугул ва Хара-УсНур. Монголия ҳудудининг аксари қисми (60%) да каштан, шунингдек, қўнғир, тоғларда қора, водийларда ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Ўсимликларнинг 2 мингдан зиёд тури ўсади. Мамлакатнинг шим. ва шим.-шарқи дашт, жан. ва жан.-шарқи чала чўл ва чўлдан иборат. Чала чўлда саксовулзорлар учрайди. Монголия ҳудудининг 10% ўрмон. Тоғ ён бағирларида тилоғоч, кедр, қарағай ва қайинзорлар бор. Ҳайвонот дунёси хилма-хил. Сут эмизувчиларнинг 100 дан ортиқ тури учрайди. Қумсичқон, қўшоёқ, толай қуёни, ондатра, соболь, тийин, жайран, марал, бўри, тулки ва ҳ. к. бор. Баъзи ҳайвонлар (ёввойи туя, ёввойи от, гоби айиғи) Монголиядан бошқа ерда учрамайди. Улан-Батор яқинида Богдо-Ўла қўриқхонаси ташкил этилган.

Аҳолисининг 90% дан ортиғи монголлар. Мамлакат шим. да бурятлар, шим.-ғарбда қозоқлар, тувалар яшайди. Расмий тили — монгол тили. Диндорлар будда динининг ламаизм йўналишига эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 60%. Йирик шаҳарлари: Улан-Батор, Дархан, Эрдэнэт.

Тарихи. Монголия ҳудудида одамлар қуйи палеолит охиридан яшаб келади. Илк палеолит даврида матриархал-уруғчилик, жез даврида патриархал-уруғчилик тузумлари шаклланди. Мил. ав. 4 — 3-а. лардан хусусий мулкчилик вужудга келди, темир буюмлар ясала бошлади, қабилалар иттифоқи юзага келди. Мил. 4—10-а. ларда Жужан, Турк, Уй-ғур, Қирғиз хоқонликлари вужудга келди. 10—12-а. ларда Монголия ҳудуди Кидонлар салтанати таркибига кирди. 13-а. бошида кўпгина мўғул қабилалари бирлашиб, Темучин ҳукмронлигидаги мўғул давлатини ташкил этди. 1206 й. мўғул нойонларининг қурултойида Темучин буюк хонЧингизхон деб эълон қилинди. 1211 й. дан Чингизхон ва ворисларининг босқинчилик урушлари бошланди. 13-а. ўрталарида Шим. Хитой, Тангут давлати, Ўрта Осиё, Закавказье, Эрон, Россиянинг бир кисми Чингизхон қўл остига ўтди. Натижада йирик Мўғуллар давлати ташкил топди. Бироқ ягона иқтисодий базаси бўлмаган салтанат босқинчилик урушлари натижасида вужудга келган ички зиддиятлар оқибатида парчаланиб кетди. 1368 й. Хитой, 1380 й. да Россия, 14-а. нинг 2-ярмида Эрон, Закавказье ва Ўрта Осиё мўғуллар зулмидан озод бўлди. 14-а. нинг охирги чорагида Мўғуллар давлати батамом барҳам топди. 15-а. да Эсонхон (1440 — 55 й. ларда хонлик қилган) ва Даянхон (1479—1543 й. ларда хонлик қилган) каби ҳукмдорлар бирлашган Мўғул давлатини тиклашга ҳаракат қилдилар. Даянхоннинг ўлимидан кейин мамлакат Жан. Мўғулистон ва Шим. Мўғулистонга бўлиниб кетди. Шим. Мўғулистон ҳам ўз навбатида Ғарбий ва Шарқий қисмларга ажралди. 16-а. да Монголиянинг учала қисмида жами 200 хонлик бўлган. 16-а. охирига келиб Монголияда будда динининг ламаизм йўналиши ёйилди ва 17-а. бошида давлат динига айланди. 1616 й. да Шим.-Шарқий Хитой ҳудудида вужудга келган Манжурлар давлати 1634 й. Жан. Мўғулистонни босиб олди ва уни Ички Монголия деб атади. 1688 й. да Шарқий Мўғулистон манжурлар асос солган Цин сулоласи (1644 — 1911) ҳокимиятини тан олди. Шундан кейин Шарқий Мўғулистон (ҳозирги Монголия худуди) Ташқи Монголия деб атала бошлади.

Монголияда ягона мустақил давлат — Ойрот хонлиги ҳам 1758 й. да манжурлар томонидан тугатилди ва унинг ярим миллиондан ортиқ аҳолиси қириб ташланди. Ўз ҳукмронлигини абадийлаштириш мақсадида Цин сулоласи Монголияни ташқи дунёдан ажратиш чораларини кўрди. 20-а. бошларида М. Осиёнингэнг қолоқ мамлакатларидан бири эди. Монголияда 19а. охирида бошланган миллий озодлик ҳаракати 20-а. бошларида янада кучайди. 1911 й. аратларнинг йирик қўзғолони бўлиб ўтди. 1911 й. нояб. да Урга (ҳоз. Улан-Батор)да Цин сулоласи ҳокимияти ағдарилиб, мустақил Монголия давлати тузилганлиги эълон қилинди. Мамлакатдаги лама ибодатхонасининг олий руҳонийси — Бўғдихон тузган ҳукумат Монголия суверенитетининг давлатлар томонидан тан олиниши учун 3 й. дан ортиқроқ ҳаракат қилди. 1915 й. да Россиянинг Кяхта ш. да чор Россияси, Хитой ва Монголия вакилларининг уч томонлама конференцияси бўлди, унинг қарорларига мувофиқ, Монголиянинг мақоми Хитой суверенитети остидаги ва Россия ҳомийлигидаги кенг мухторият билан чекланди. 1919 й. да Хитой Монголияга қўшин киритди ва унинг ҳукмрон юқори табақасини мухторият мақомидан воз кечишга мажбур қилди. Аммо монгол халқи мустақиллик учун курашни давом эттирди.

1921 й. июлда Урга ш. да Монголия мустақиллиги эълон қилинди. 1924 й. 26 нояб. да мамлакат парламенти — Буюк халқ курали Монголия Халқ Республикаси (МХР) тузилганлигини маълум қилди ва биринчи конституцияни қабул этди. 1992 й. гача мамлакат шу ном билан юритилди. Шу йили қабул қилинган конституция кучга киргач, Монголия деб атала бошлади. 1990 й. ларнинг бошларидан Монголия тараққиётнинг янги босқичига ўтди — марказлашган режали иқтисодиёт ўрнига бозор иқтисодиёти жорий этила бошлади, бир партияли сиёсий тизимдан кўп парти-яли тизимга, тоталитар давлатдан ҳуқуқий давлатга айлана бошлади.

Монголия — 1961 й. дан БМТ аъзоси. ЎзРб-н дипломатия муносабатларини 1992 й. 25 янв. да ўрнатди. Миллий байрами — 11 июль — Халқ Инқилоби куни (1921).

Сиёсий партия ва ташкилотлари, касаба уюшмалари М. халқ-инқилобий партияси, 1921 й. да тузилган, 1999 й. мартда Монголия халқ партияси унинг таркибига кирган; М. миллий демократик партияси, 1992 и. окт. да ташкил этилган; М. бирлашган консерватив партияси, 1993 й. да асос солинган; М. демократик уйғониш партияси, 1994 й. да тузилган; М. «кўкатпарварлар» партияси, 1990 й. да асос солинган; М. ишчи партияси, 1992 й. да тузилган; М. рес-публикачилар партияси, 1992 й. да ташкил этилган; М. социалдемократик партияси, 1990 й. да тузилган; М. демократик иттифоқи, партиялар блоки, 1990 й. да асос солинган; «Ватан», коалиция, 1999 й. да тузилган, Янги демократик социалистик партия билан Монголия ишчи партиясини бирлаштиради; Тўрт иттифоқ федерацияси, 1993 й. да ташкил этилган (М. демократик иттифоқи, Янги тараққийпарвар иттифоқ, Монголия ёшлари иттифоқи ва Монголия талабалари иттифоқидан иборат). Монголия эркин касаба уюшмалари иттифоқи, 1990 й. тузилган; М. касаба уюшмалари федерацияси, 1927 й. ташкил этилган.

Хўжалиги. Монголия — аграр-индустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 34%, қ. х. нинг улуши 16%.

Қишлоқ хўжалиги. 20-а. нинг 20-й. ларига қадар иқтисодиётнинг бирдан бир тармоғи мавжуд бўлиб, у ҳам бўлса кўчманчи яйлов чорвачилиги эди. Астасекин қ. х. нинг бошқа тармоқлари, жумладан, деҳқончилик вужудга келтирилди. Буғдой, картошка, сабзавот, ем-хашак етиштирила бошлади. Чорвачиликда қўйчилик етакчи ўринда; қорамол, эчки, туя, йилқи, мамлакатнинг айрим жойларида қўтос, бугу, шаҳар атрофида чўчқа ва парранда боқилади. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чорва мол жиҳатидан Монголия ду-нёда олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. 1991—92 й. ларда собиқ 255 қ. х. бирлашмаси (қ. х. кооперативлари) ак-циядорлик компанияларига (салкам 400 та) айлантирилди. Мамлакатда чорвани хусусийлаштириш асосан тугалланди. Чорва молларнинг 90% хусусийлаштирилди. Илгари деҳқончилик ҳамда соф зотли ва дурагай чорва моллари етиштириш билан шуғулланиб келган кўп давлат хўжаликлари ўрнига ҳам акциядорлик компаниялари ташкил этилди.

Саноати. Монголияда дастлаб енгил ва озиқовқат саноати, 20-а. нинг 40—60-й. ларида оғир саноат (кончилик, энергетика, ёғочсозлик, қурилиш ашёлари, металлсозлик) ривожланди. Ке-йинги йилларда кончиликка кўпроқ эътибор қаратилди. Монголия ер остида фойдали қазилма хазиналари кўп. Ҳозирча 30 дан кўпроқ турдаги фойдали казилмаларнинг 500 дан зиёд кони аниқланган, улар орасида тошкўмир, қўнғир ва коксланувчи кумир, уран, олтин, кумуш, мис, молибден, калай, флюорит, темир рудаси, фосфорит, қимматбаҳо тошлар ва б. конлар очилган. Турли қурилиш ашёлари, керамзит ва керамика гиллари, оҳактош, қум, шағал, каолин, ганч, алебастр, мармар, гранит ва ш. к. нинг катта захиралари топилган. Нефть конлари қидирилмоқда. 400 дан кўпроқ иссиқ ва совуқ маъданли сув манбалари топилган ва урганилган. Улардан фойдаланиш учун кўпгина қўшма корхона ва бирлашмалар барпо этилган. Электр энергияси ГЭСларда ҳосил қилинади. Йилига ўртача 2,2 млрд. кВтсоат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бирлашган энергия тизими барпо этилган. И. ч. саноатида гушт, ун к-тлари, нон з-ди, гилам ф-каси, пўстин-мўйна, ойна ва чинни корхоналари, босмахоналар бор. Цемент, ғишт, уй блоклари, доридармон, пойабзал, жунгазлама ишлаб чикарилади.

Транспорти. Кўп юклар т. й. ва автомобиль транспортида ташилади. Т. й. узунлиги — 1,8 минг, автомобиль йўллари уз. — 46 минг км. Хубсугул кўли, Селенга ва Орхон дарёларида кема қатнайди. Ҳаво флоти 1956 й. дан ишлайди. Энг катта аэропорти Улан-Баторда.

Ташқи савдоси. 1980-й. ларнинг охиригача мамлакат савдоси бир томонлама, фақат Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши мамлакатларига йуналтирилган эди. Асосий мижози собиқ СССР бўлган. 1990-й. лар бошида Монголия «очиқ эшик» сиёсатини фаол утказа бошлади, бошқа мамлакатлар, чунончи Япония, АҚШ, Германия, Жач. Корея, Сингапур, Гонконг ва б. билан муносабатлар ривожланди. Экспор-тда чорвачилик, кончилик, енгил ва озиқовқат саноати маҳсулотлари му-ҳим урин тутади. Четдан машина-ускуналар, нефть маҳсулотлари, қора металлар, кимё маҳсулотлари, озиқ-овқат, кенг истеъмол моллари харид қилади. Ташқи савдодаги мижозлари: МДҲ давлатлари, Хитой, Япония. Пул бирлигитугрик.

Маорифи, илмий ва маданий маърифий муассасалари. 2000 й. да 660 умумий таълим мактабида 381 минг бола, 47 олий ўқув юрти, жумладан, 27 та давлат унти, институт ва коллежларда 60 ихтисослик буйича бакалавр, 32 ихтисослик бўйича магистр унвонини олиш учун 26265 талаба таълим олди. Улан-Батор ш. да Монголия ФА иш олиб боради. Монголияда бир қанча и. т. муассасалари хам мавжуд. Монголияда 424 та ку-тубхона (4,2 млн. асар) бор. Йириклари: Давлат халқ кутубхонаси, ФА ва ун-т кутубхоналари. Музейлари: Давлат марказий музейи, Нафис санъат музейи, Дин тарихи музейи ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Монголияда бир қанча газ. ва жур. лар нашр этилади. Асосийлари: «Унэн-уу?» («Ҳақиқатми?», ҳафтада З марта чиқадиган газ., 1920 й. дан; 1996 й. урталаригача «Унэн» номи билан нашр этилган; 1996 й. сент. дан ҳоз. номда), «Залгамжлагч» («Ўринбосар», 2 ойда бир марта чиқадиган жур., 1926 й. дан), «Худулмур» («Меҳнат», ҳафтада 3 марта чиқадиган газ., 1928 й. дан), «Хумуун» («Инсон», газ., 1990 й. дан), «Ардин тур» («Халқ ҳокимияти», йилига 4 марта чиқадиган жур., 1950 й. дан), «Монголии дуу хоолой» («Монголия овози», газ., 1992 й. дан), «Монголии худоо» («Монгол қишлоғи», ҳафталик газ., 1970 й. дан), «Ардчилал тайме» («Демократия вақти», газ., 1993 й. дан), «Ертонц» («Коинот» газ., 1990 й. дан), «Цог» («Машъала», 2 ойда бир марта чиқадиган жур., 1994 й. дан). Монгол телеграф агентлиги (МОНЦАМЭ), қукумат агентлиги, 1921 й. да тузилган; Монголия овози, ахборот агентлиги, 1992 й. да ташкил этилган; Сан-пресс, ахборот агентлиги, 1992 й. да асос солинган. Монгол радиоаси 1934 й. да, Монгол телекўрсатуви 1967 й. да ташкил этилган.

Ааабиёти. Монгол халқ оғзаки ижодиётида қўшиқ, достон, эртак, мадҳия, панднасиҳат, афсона, топишмоқ, мақоллар кўп. Ёзма адабиёти 12 — 13-а. ларда бошланган. «Аргасун хуурч қиссаси», «Етим боланинг тўққиз чингизий бахрдир билан суҳбати», «Тогонтэмурнинг йиғиси» каби асарлар кенг тарқалган. 17-а. да йилномалар вужудга келди. 19-а. да яратилган «Кўк китоб» трилогияси (муаллифи Инжинаш) ва б. кўпгина асарлар халқ орасида машҳур. 20-а. да Монголия адабиёти фольклорга, адабий мероснинг энг яхши анъаналарига таяниб, илғор жаҳон адабиёти билан алоқани кучайтириб, ривож топа бошлади. 1929 й. да адиблар тўгараги ташкил топди, у 1930 й. да Монголия ёзувчилари уюшмасига айлантирилди. Д. На-цагдорж, Ц. Дамдинсурэн каби ёзувчилар пьесалари, шеърлари билан монгол адабиёти ривожида муҳим роль ўйнадилар. 40 — 50-й. ларда С. Дашдэндэв, Д. Цэвэгмид, Ч. Лхамсурэн, Д. Тарва, Б. Бааст каби адиблар тарихий мавзуларда, халқлар дўстлиги ва ҳамкорлиги самаралари тўғрисида асарлар яратдилар. 50 — 60-й. ларда йирик полотнороманлар ижод қилинди. Д. Сэнгээ халқ қаҳрамони ҳақида «Аюши» қиссасини (1947), Б. Ринчен «Чўл тонги» романини (1955), Ч. Лодойдам «Олтойда» романини (1949) яратдилар. Бу асарларда монгол халқининг ҳаёти ёрқин акс эттирилди. Б. Басст, М. Гаадамба, С. Удвал каби адибларнинг ҳикоялари ахлоқ масалаларига, монгол аёллари қисматига бағишланди. Ҳоз. давр адабиётида Ц. Гайтав, Б. Явухулан, Ч. Чимид, Д. Пуревдорж ва б. шоирларнинг шеърлари алоҳида ажралиб туради. Жа-ҳон адабиётининг энг яхши асарларини таржима қилишга алоҳида аҳамият берилди. Ҳамза, Ойбек, Ғ. Ғулом, Мир-муҳсин, Раҳмат Файзий, Туроб Тўла ва б. ўзбек ёзувчиларининг асарлари монгол тилига, шунингдек, монгол ёзувчиларининг бир қанча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган (Л. Тудэвнинг «Сухэ-Батор» қиссаси, Д. На-цагдоржнинг «Танланган асарлари», «Монгол эртаклари» ва б.) ҳудудидан жез даврининг бошларига оид қояларга ўйиб туширилган ёки бўёқ билан ишланган ҳайвон (от, қулон, ёввойи эчки, бўри, илон)ларнинг тасвирлари топилган. Ховд сомони (тумани)даги қоя тошларига ишланган одамлар ва тўртта от қўшилган тўрт ғилдиракли арава тасвири айниқса диққатга сазовор. 6—8-а. ларда ҳунармандчилик ривожланиб, матолар, кигиз, кучманчи чорвадорлар ва жангчиларнинг от абзаллари ва қурол-яроғлари ўсимликсимон нақшлар билан безатила бошлаган. 6—9-а. лардаги шаҳар вайроналаридан тошга ишланган бўртма ва босма усулда нақшланган сопол идишлар топилган. Монголиянинг турли жойларида ғишт ва гуваладан тикланган дахмалар тепасига ҳайкалчалар ўрнатилган. 10-а. даги мамлакат пойтахти Ўрда Балиқ (кей-инроқ Хара Балгас) харобалари орасида мудофаа истеҳкомлари, уйлар, ибодатхоналар кўзгаташланади. 10—12-а. ларда шаҳарлар жадал қурилди. Одатда, шаҳар иморатлари ёруғлик тушишига қараб режаланган, зовурлар ва тепаликлар билан ўралган, дарвозалари ва миноралари бўлган. Бир ёки бир неча кўча четларидаги маъмурий бинолар, ибодатхоналар ва турар жойлар атрофи девор б-н ўралган. Иморатсиз жойларда аҳоли ва жангчиларнинг ўтов ҳамда чодирлари бўлган. Қад. Барс-Хот (10—12-а. лар) ш. кавланганда будда ибодатхонаси ва пагодалари қолдиқлари, маъбуда ва ҳайвонларнинг лойдан ишланган ҳайкалчалари, ўйма ёғоч безаклар ва меъморий бўлаклар чиққан. 16-а. дан 20а. бошларигача шаҳар ва қишлоқлардаги асосий турар жойлар ёғоч синчли, сурма панжара деворли, эшикли ўтовлардан иборат бўлган. Монастир ва ибодатхоналар кўплаб қурилган.

20-а. нинг 20-й. ларидан эски шаҳарлар (Улан-Батор) қайта қурилиб, янги шаҳарлар (Дархан, Налайха, СайнШанд) барпо этилди. Бинолар куришда 20 — 30-й. ларда конструктивизм таъсири кўринди. 40—50-й. ларда биноларнинг олд томонлари ҳашамли — колоннали, миллий безакли қилиб ишланди (Улан-Батордаги ун-т). 50-й. ларнинг ўрталаридан бошлаб иқлим ҳисобга олинган ҳолда биноларни кенг ва қулай қилиб қуришга аҳамият берилди. 60—90й. ларда қурилишда индустриал ва йиғма уйсозлик усулларидан кенг фойдаланилди. Кейинги даврларда металлсозлик, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик каби анъанавий тармоқлар билан бир қаторда чинни пишириш, кулолчилик, гиламчилик, суяк ўймакорлиги ривож топа бошлади.

Мусиқаси қад. анъаналарга бой. Қўшиқчи, созанда, халқ достонларини куйловчи бахшилар азалий халқ ижодий меросини сақлаб қолганлар. Қаҳрамонлар ҳақидаги ривоятларни қўшиқ қилиб айтиш қадимдан одат бўлган. Халқ айтишувлари (икки хонанда басмабас айтадиган қўшиқлар) айниқса кенг оммалашган. Монголияда томоқдан икки хил товуш чиқариб қўшиқ айтишнинг ўзига хос усули ҳам урф бўлган. Ишқий, маиший, инқилобий, тарихий, диний қўшиқлар, сафарга чиққанда айтиладиган ва ҳазил-мутойиба қўшиклари кўп. Халқ чолғу асбоблари: лимба (найнинг бир тури), моринхур ва хучир (торли камонча), шанз (чертиб чалинадиган асбоб), ёочин (чангнинг бир тури) ва б.

Замонавий Монголия мусиқаси 20-а. нинг 20—30-й. ларида вужудга келиб, ривожлана бошлади. «Шивэ Кяхта» деб аталган биринчи партизанлар қўшиғи 1921 й. да ижод қилинди. С. Гончиксумла, У. Лубсанхурчи ва М. Дугоржав каби композиторлар танилган. Турли мусиқий жанрлар (хор, опера, симфония) ривожлана бошлади. Улан-Баторда Опера ва балет театри о»чилди, унда маҳаллий ва чет эл муаллифларининг асарлари саҳналаштирилди. Монголия халқ ашула ва рақс ансамбли, симфоник оркестр, духовой оркестр, аймоқ марказларида мусиқали драма театрлари, Улан-Баторда мусиқалихореография билим юрти бор.

Театрнинг келиб чиқиш илдизлари қадим замонларга бориб тақалади. Халқ томошаларининг шакллари хилма-хил бўлган. Хонандаларни хурч, бахшиларни улигерч деб атаганлар. Яхши ният тилагувчи ёролч ва магталчлар баланд овозда гапираётганда рақс ижро этиб турилган. Биелэг рақсларида театр унсурлари кўзга ташланади. Тўйлар, фарзанд туғилишига бағишланган маросимлар, ҳосил байрамларида воқеий томошалар кўрсатилган. 17-а. дабу жойларда буддавийлик ёйилиши муносабати билан вужудга келган цам деб аталган диний театрларга ва дунёвий сарой театрларига ҳам ушбу театр шакллари кириб келди. Янги йил байрами кунлари кўчаларда қўғирчоқ спектакллари кўрсатилади. 20-а. бошларида ҳаваскорлик тўгараклари ривожлана бошлади. 20-й. ларда Улан-Баторда ташкил этилган драма тўгараклари асосида профессионал театрлар вужудга келди. 1930 й. пойтахтда театр студияси очилди ва ўша йилиёқ унинг негизида Давлат мусиқали драма театри ташкил этилди. 1948 й. дан Улан-Баторда қўғир-чоқ театри, 1950 й. дан Марказий болалар театри ишлайди. Уларда монгол халқининг тарихи ва ҳоз. ҳаётини акс эттирувчи пьесалар билан бир қаторда жаҳон классикаси дурдоналари ҳам ўрин олган.

Киноси. 1935 й. Улан-Баторда «Монголкино» студияси ташкил қилингач, кино санъати ривож топди. 1936 й. дан ҳужжатли фильмлар чиқарила бошлади. «Норжманинг йўли» биринчи бадиий фильми 1938 й. да суратга олиндц. «Бўри галаси» (1939), «Биринчи сабоқ» (1940), «Икки чорвадор» (1955), «Йўлимиздаги тўғаноқлар» (1956), «Қалб амри» (1966), «Тошқин» (1966) каби фильмлар монгол халқининг ҳаётини тасвирлади. Кейинги йилларда «Куёв», «Висол», «Мотор шовқини», «Довон кетидан довон» фильмлари яратилди. Йилига бир неча бадиий фильм, 30 га яқин қисқа метражли ҳужжатли фильм ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон — М. муносабатлари. 1977 й. дан 1994 й. гача Тошкентда Монголиянинг Бош консулхонаси ишлади, Монголиянинг молиявий аҳволи ёмонлашуви муносабати билан Бош консулхона ёпиб қўйилди. Хоз. пайтда иккала мамлакат ўртасидаги дипломатия муносабатлари Монголиянинг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси орқали амалга оширилмоқда. 1996 й. 11 — 13 фев. кунлари Монголия делегацияси ЎзР га ташриф буюрди, Ўзбекистон ва Монголия ташки ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар ҳақида баённома имзоланди. ЎзР билан Монголия ўртасида озроқ ҳажмда бўлсада, савдосотиқ йўлга қўйилган. 1998 й. да икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 1,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. 1999 — 2002 й. ларда ҳам товар айирбошлаш давом этди.

Loading...