
МОНГОЛЛАР
МОНГОЛЛАР, мўғуллар (ўзларини монгол деб атайди) — Монголияда яшайдиган асосий халқ. Ўтган асрнинг ўртасида Монголлар яшаган ҳудуднинг жан. кисми ХХР таркибига киритилиб унга Ички Монголия деб ном берилгандан сўнг, улар Монголия М. и ва ХХР М. ига бўлиниб кетган.
Монголияда 1,64 млн. киши, ХХРда 5,24 млн. киши (1990-й. ларўрталари), Россия Федерацияси таркибидаги Бурятияда ҳам яшайди. «Мўғул» этноними Чингизхон даврида тарихга кириб келган бўлиб, у таркиби мураккаб ‘ бўлган қабилалар иттифоқи номини англатган.
Монголларнинг келиб чиқиши масаласида ҳам турли фикрлар мавжуд. Айрим хитой манбаларида Монголларнинг келиб чиқи – . ши туркий бўлиб, уларнинг илк аждодлари татар (тат, дадан)га бориб тақалади деб кўрсатилади. Хорижий олимларнинг аксарияти, жумладан, айрим Япония ва Хитой тадқиқотчилари Монголлар ҳуннларнинг авлоди деб ҳисоблайди. Мўғул олимлари, жумладан, Сурен Бадалах (Сурибадалаха) Монголларнинг қад. туркий халқ бўлмиш «ди»ларнинг авлоди, мил. ав. 3-а. да говчилардан ажраб чиққан муогэ қабиласи Монголларнинг илк аждодидир деб ҳисоблайди. Ҳоз. замон : хитой олимлари ичида Монголлар тунгуслардан (дунгху — шарқий хўрлар демакдир) келиб чиққан деган фикр чуқур ўрнашиб бормоқда.
Хитой манбаларининг гувохлигига қараганда, Монголлар нилун-мўғул (соф мўғул) ва хамухэ-мўғул (омухта, яъни аралашган мўғул) каби 2 тоифага бўлинади. 1тоифага дастлаб 30 кабила кирган. Булар ичида кўк кўзликлар кўп учраб турган. Чингизхоннинг отаси Ясугай баҳодир (Асугайбатур) тобе бўлган авлод ҳам кўк кўз бўлган. Шу боис у хитой манбаларида «ланьян чияти» (кўккўз чият) деб номланган. Булар таркибига кирган қабилаларнинг энг йириклари татар (дадан — алухай, дутаут, алчи ва чаган каби йирик қабилалардан ташкил топган иттифоқ), қиёт (кэле), найман, жалойир, меркит (меэрчити, вудуйивути, меличи, мелижи) ва б. бўлган.
12-а. нинг 1-чорагида татар ва б. Чингизхон бошчилигида ўзларининг ғарбидаги ва жан. даги қўшинларини [кидонлар, қипчоқлар, уйғурлар, найманлар, кераитлар, меркитлар (марқитлар) ва тангутлар] бўйсундириб, йирик давлатни барпо этганлар. Мўғул элати шу даврда шаклланган. Шу сабабли Монголлар номи 13-а. дан бошлаб Чингизхонга тарафдор ва тобе барча кабила ва элатларнинг умумий номига айланган.
13 — 14-а. лар кўчманчиликка асосланган мўғул салтанатининг гуллаган даври ҳисобланади. Айни замонда Монголлар халқ сифатида шаклланган. 15-а. бошларида маълум сиёсий воқеаларга кўра, Монголларнинг ғарбий қисми (4 катта қабиладан иборат бўлган ойротлар, дербен ойрот) ажралиб чиқиб, 1635 й. да ўз давлати — Жунғор хонлиги (1635 — 1758) ни ташкил этган ва Марказий Осиёдаги йирик кучга айланган. 16-а. ўрталарида эса шарқий Монголлар шим. (халхаликлар) ва жан. (узумчинлар, ордослар) каби қисмларга бўлиниб кетган.
16—17-а. лардан Монголлар ламаизмга эътиқод қила бошлади. 17-а. бошларида Монголияни манжурлар босиб олган. Монголлар деярли 3 аср (1691 — 1911) мобайнида миллий асоратда яшаганлар. 1921 й. да ғалаба қилган Халқ инқилобидан ке-йин Монголлар социализм ғоясига берилиб ўз давлатини Мўғулистон Халқ Республикаси деб эълон қилганлар. 1992 й. дан бу давлат Монголия деб аталди. ХХРда яшайдиган монгол элатлари (хочинлар, баринлар, ордослар, узумчинлар ва б.) ўз номларини саклаб келмоқда. Уларнинг хўжалиги ва моддий маданиятида хитойлар ва манжурларнинг таъсири кучли. Монголларнинг азалий машғулоти чорвачилик ҳисобланади. Деҳқончилик М. га кидонлар давридан бери маълум, асосий экин лалмикор ғаллачилик (буғдой, арпа), овчилик (хўжалиги ва маданияти ҳақида қ. Монголия).