МОНОФАГЛАР

МОНОФАГЛАР (моно… ва юн. phagos — еб қўювчи) — озикланишга ўта ихтисослашган, яъни фақат бир тур озуқа билан яшашга мослашган организмлар. Ҳашаротлар, чувалчанглар, қисқичбақасимонлар ва юмшоқ танлилар орасида Монофаглар кўп учрайди. Ҳашаротлардан яйдоқчи афелинус (Aphelinus mali Hald.) фақат қон битларида, псевдафикус (Pseudaphycus malinus Gah.) эса комсток қуртида паразитлик қилади. Суғорма деҳқончилик биоценозида учрайдиган зараркунандалар сонини камайтиришда катта хўжалик аҳамиятига эга бўлган энтомофаг Монофаглардан Stethorus punctillum Wse., Scolothrips acariphagus Takh., Orius (Triphleps) albidipennis Reut. — ўргимчаккана йиртқичлари; Apanteles congestus wees, Microptilis spectabills Hal., Rhogas dimidiatus Spin., Sinophorus xantostomus Grav., Barylypa hemeralis Brauns ва б. — кузги тунлам йиртқичлари; Habrobracon hebetor Say., Apanteles kazak Tel., Anilasta prinzi Meyer., Barylypa chloratica Meyer — ғўза тунламининт паразитларидир (яна қ. Паразит ҳашаротлар).

Loading...