МОНОГЕНЕЯЛАР

МОНОГЕНЕЯЛАР, моногенетик сўрғичлилар, кўп сўрғичлилар (Monogenea) — ясси чувалчанглар типига мансуб синф. Уз. 0,2 — 3 см. Эктопаразитлар. Асосан, баликлар териси ва жабраларида, баъзан сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳамда судралиб юрувчилар (тошбақалар) ички органларида паразитлик қилади. Танасининг кейинги қисмида ёпишувчи диски булиб, унда турли хил ёпишув органлари (илмоклар, клапанларга ухшаш сўрғичлар) жойлашган. Огзи танасининг олдинги қисмида. Ичаги халтасимон ёки шохланган. Айириш системаси протонефридий типида, айириш тешиклари танасининг 2 ёнида. Гермафродит, қўшилув органлари бор. Ту-хум қўяди, баъзан тирик туғади. Одатда, наел галланмасдан кўпаяди (бақа кўп сурғичлиси бундан мустасно). Эркин яшовчи личинкаси 10—16 илмоқчалар билан қуролланган бўлиб, янги хўжайинни зарарлайди. 200 га яқин тури маълум. Бир қанча турлари ёш балиқларни зарарлаб, ёппасига қириб юборади. Моногенеялар балиқчилик хўжаликларига катта зиён келтиради.

Loading...