МОНОГРАФИЯ

МОНОГРАФИЯ (моно… ва… графия) — муайян мавзу ёки муаммони, бирор олим ёки ёзувчи ҳаёти ва фаолиятини атрофлича, чуқур тадқиқ этувчи илмий асар. М. да ёритилаётган масала бўйича мавжуд адабиёт умумлаштирилади ва таҳлил этилади, фанни ривожлантиришда ёрдам берадиган фараз ва хулосалар илгари сурилади.