МОНОЛОГ

МОНОЛОГ (моно… ва юн. logos — сўз, нутқ) — бадиий асар компонентларидан бири бўлиб, асарда иштирок этувчи шахсларнинг ўз-ўзига, ўзгаларга қаратилган нутқи. Адабиётда Монолог персонажлар руҳий дунёси, кечинмаларини ифодалашдаги муҳим воситалардан бири си-фатида қўлланади (қ. Монологик нутқ).