МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ — иқтисодиётдаги монополиядан эркин, тенг хуқукли рақобатга асосланган тадбиркорлик фаолиятига қайтиш (қайта ўтиш). Монополия эркин рақобатга йўл бермай, иқтисодиётда турғунликни вужудга келтиради. Монополиядан чиқариш соғлом иктисодий беллашувга йўл бериш мақсадларида амалга оширилади. Натижада монопол корхоналар ва бирлашмалар ўрнига ўзаро рақобатлашувчи кўплаб корхоналар пайдо бўлади. Монополиядан чиқариш 2 йўл билан амалга оширилади; йирик монопол мавқедаги бирлашмалар, компаниялар тарқатилиб, улардан мустақил корхоналар ажралиб чиқади; монопол корхона ёки бирлашмалар, компаниялар сақланган ҳолда улар б-н рақобат қила оладиган, бир хилдаги ёки бир-бирининг ўрнини босувчи маҳсулот чиқарувчи корхона ёки бирлашмалар ташкил этилади. Монополиядан чиқариш бозор иқтисодиётига ўтишда ёки унинг ўсиши учун янги имкон яратишда ғоят муҳим. Монополиядан чиқариш Ўзбекистонда 1990-й. лар бошидан босқичма-босқич амалга оширидди (қ. Монополияга қарши қонунчилик).

Loading...