МОНОСАХАРИДЛАР

МОНОСАХАРИДЛАР — органик бирикмалар, углеводларнинг асосий гуруҳларидан бири. Таркибида гидроксил гуруҳлари, альдегид гуруҳи (альдозалар) ёки кетогуруҳ (кетозалар) бўлади. Умумий формуласи CnH2nOn (бу ерда п=3+9). Занжиридаги углерод атомларининг сонига қараб Моносахаридлар, одатда, қуйи Моносахаридлар (занжирида 3 ва 4 та углерод атоми бўлган) триозалар (С3Н6О3) ва тетрозалар (С4Н8О4), оддий Моносахаридлар пентозалар (С5Н10О5) ва гексозалар (С6Н|2О6), юқори Моносахаридлар гептозалар (С7Н|4О7), октозалар (C8HI6OS), нонозалар (C,Hi8O9) ra бўлинади. Булардан, гексозалар (мас, глюкоза, галактоза, манноза, фруктоза) ва пентозалар (арабиноза, ксилоза, рибоза ва б.) муҳим. Моносахаридлар сувда яхши, спиртда оз эрийди, эфирда эса эримайди. Ҳайвонлар, ўсимликлар организмида эркин ҳолда ва полисахаридлар, глюкозидлар ҳолида кўп учрайди. Моносахаридлар, айниқса, фосфор эфирлари (гексозодифосфат, гексозомонофосфат) ҳолида организмдаги моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади, энергетик жараёнларда, шунингдек, углевод ва б. мураккаб бирикмалар синтезида қатнашади. Моносахаридлар, асосан, полиса-харидларни гидролизлаб олинади. Моносахаридлар ва уларнинг ҳосилалари, мас, глюкоза, фруктоза озиқ-овқат саноатида ва тиббиётда ишлатилади.

Loading...