МОНОТЕМАТИЗМ

МОНОТЕМАТИЗМ (моно… ва tema — мавзу) — кўп овозли мусиқа асарларини тузилиш принципи; М. маълум бир мусиқий мавзу (куй)нинг ўзига хос ривожлантириш усули билан боғлиқ бўлиб, сонатасимфоник туркуми ёки унга асосланган бир қисмли шаклларни ўзаро боғлайди. Монотематизмнинг илк намунаси — Л. Бетховеннинг 5симфонияси. Монотематизм, айниқса, мусиқий романтизм даврида ривож топган (Г. Берлиоз, Ф. Лист ва б.). Ўзбек композиторлари асарлари (мас, М. Тожиевнинг 3 – симфонияси)да ҳам кенг қўлланилган.