МОНТАЖ

МОНТАЖ (франц. monter — кўтармоқ) — 1) аппаратлар, асбоблар, би-нолар, иншоотлар, жиҳозлар, машиналар ва б. қурилмаларни тайёр деталлар, қисмлар ва элементлардан йиғиш, тўплаш. Қурил и шда — бино ва иншоотларни йирик панеллар, блоклар ва плиталардан йиғиш. Монтажда кўтариш кранлари, пайвандлаш қурилмалари, турли мосламалар ва асбоблардан фойдаланилади. Радиоэлектрон и када — радиоэлектрон аппаратлар (радиоприёмник, магнитофон, телевизор ва б.) ни айрим элементлар, электр изоляция деталлари, симлар, платалар, транзисторлар ва б. дан йиғиш. Бунда кавшарлаш, пайвандлаш, улаш ишлари асосан автоматлаштирилади. Микроминиатюр электр ва радиоэлементларнинг пайдо бўлиши Монтаж ишларини анча осонлаштиради, сифатини оширади, бутун жараённи тўлиқ автоматлаштиришга имкон беради.

Loading...