МОНУМЕНТАЛ ҲАЙКАЛТАРОШЛИК

МОНУМЕНТАЛ ҲАЙКАЛТАРОШЛИК — ҳайкалтарошликттг меъморлик ва шаҳарсозлик билан боғлиқ тури. Ўз кўринишига кўра, думалоқ (мукаммал) ва/)елбе0 турларига бўлинади. Монументал ҳайкалтарошлик асарлари ўзида катта мазмун ифода этади ҳамда мустақил ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, бевосита атроф муҳит, меъморий бинолар билан уйғунлаштирилади. Асарлари узокдан томоша қилишга мўлжалланганлиги учун каттакатта, яхлит шакллардан кенг фойдаланилади; майдонлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, кўча ва б. га ўрнатилади, шунингдек, бино деворларига ишланган ҳайкаллар ҳам Монументал ҳайкалтарошликга тааллуклидир. Монументал ҳайкалтарошликга муҳим тарихий воқеалар, атоқли шахслар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган монумент, ёдгорликлар, ҳайкалтарошлик мажму-алари, шунингдек, безак ҳайкалтарошлиги (мас, Навоий театри биноси олдидаги фаввора ва б.) асарлари киради. Асар рангини ҳайкал учун ишлатилаётган хом ашё (мармар, гранит, бронза ва б.) белгилайди.

Монументал ҳайкалтарошлик ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ ҳолда ривожланган. Қад. Мисрда, Ғарбий Осиё, Ҳиндистон, Хитой ва б. шарқ мамлакатларида муҳим ўрин эгаллаган. Юнонистон ва Римда унинг нодир намуналари яратилган. Ўрта аср Европа мамлакатлари санъатида муҳим роль ўйнаган: собор, ибодатхоналар, уларни ўраб турган майдонлар ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилган. Уйғониш даврида инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган Монументал ҳайкалтарошлик намуналари ишланди (Донателло, Микеланжело ва б.), 17—20-а. ларда янги мазмун ва нафис ғоялар билан бойиди (Л. Бернини, О. Роден, Ф. Крамер ва б.).

Ўзбекистон ҳудуди (Холчаён, Далварзинтепа, Айритом, Қува ва б.)да қадимда Монументал ҳайкалтарошликнинг ажойиб намуналари яратилган. Араблар истилосидан ке-йин бу санъат тури амалиётдан чиқиб кетган; фақат 19-а. охири —20-а. бошларидан яна жонланди. Тошкент, Самарқандда илк намуналари (Самарқандда «Озодлик», Тошкентда Навоий ҳайкали ва ҳ. к.) бунёд этилди.

Монументал ҳайкалтарошликнинг янги тараққиёт даври 60— 80-й. ларга тўғри келади (А. Икромов, Ой-бек, С. Раҳимов, ҳамид Олимжон ва б. ҳайкаллар). Айниқса, мустақилликдан кейин Монументал ҳайкалтарошлик х,. янги миллим мавзулар билан бойиди: Ўзбекистоннинг буюк шахсларига меъморий ҳайкалтарошлик мажмуалари, маҳобатли ҳайкаллар (Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур, Жалолиддин Мангуберди, Ал-Фарғоний, Алпомиш ва б.) барпо этилди.

Loading...