МОНУМЕНТАЛ САНЪАТ

МОНУМЕНТАЛ САНЪАТнафис санъат тури, меъморий (айрим ҳолларда табиий) муҳит билан уйғунликда ғоявий образ тугаллигига эга бўладиган асарлар. Монументал санъатга ҳайкал ва монументлар, биноларнинг ҳайкалтарошлик, рангтасвир, мозаика безаклари, витражлар ва б. киради (айрим тадқиқотчилар меъморий обидаларни ҳам Монументал санъатга киритадилар). Меъморлик билан уйғунлашган Монументал санъат ансамблнинг асосий мазмуни ёки шаклига айланади (қ. Санъатлар синтезы). Бинолар тарзи ва интерьеридаги мавзули тасвирлар, майдонлардаги ҳайкаллар даврнинг энг умум фалсафий ва ижтимоий ғояларини ўзида акс эттиради, буюк арбоблар ва муҳим воқеаларни абадийлаштиради. Кўтаринкилик, умумаҳами-ятга эга ғояларни тасвирлашга интилиш асарга улуғворлик ва мухим шакл бахш этади. Айрим Монументал санъат асарлари меъморликда унинг шаклий ифодалилигини оширади, деворий тўсиқлар, тарзлар ва б. нинг эстетик таъсирчанлигини кучайтиради.

Монументал санъат асарлари буюк ғоявий мазмуни ва аҳамияти билан ажралиб туради ҳамда қатъий умумлашма шаклга эга бўлиб, узоқ муддатга чидамли хом ашёлардан яратилади; омма орасида мухим ижтимоий ғояларни тарғиб қилади ва тарқатади. Монументал санъатнинг вазифаси ижтимоий кўтарилишлар ва санъат таракдиёти даврларида ортиб боради (мас, Уйғониш даврида Рафаэль, Микеланжело ва б. нинг фрескалари, Темурийлар даврида меъморий обидалар, амалий санъат ва б.).

Loading...