МООС ШКАЛАСИ

МООС ШКАЛАСИ — минераллар нисбий қаттиқлигининг ўн баллик шкаласи. Немис олими Ф. Моос томонидан 1811 й. да таклиф қилинган. Қаттикликнинг 10 та эталонидан иборат. Моос шкаласи бўйича уларнинг жойлашиш тартиби қуйидагича: тальк — 1; гипс—2; кальцит —3; флюорит—4; апатит—5; ортоклаз—6; кварц—7; топаз—8; корунд—9; олмос—10. Нисбий каттиклик Моос шкаласи эталони билан синалаётган объект юзасига чизиб аниқланади. Минералларнинг фаол ва пассив қаттиқлиги фарқ қилинади. Агар минерал билан ўзининг бўлаги тирналганда из қолдирса, у фаол қаттик/шкка эга бўлади (мас, олмос). Қаттиқлиги 5 бўлган эталон билан тадқиқ қилинаётган намуна тирналганда из қолдирса ва у ўз навбатида каттиклиги 4 бўлган эталонда из қолдирса, у ҳолда ўртадаги минералнинг қаттиклиги 4,5 га тенг бўлади. Моос шкаласидан минералларга тез ташҳис қўйишда фойдаланилади. Аниқ қаттиқлик эса приборлар ёрдамида аниқланади. Минераллар к. аттиқлиги уларнинг зичлиги билан бир қаторда минералларнинг энг муҳим константи ҳисобланади.

Loading...