МОПАССАН (Maupassant) Ги (тўлиқ номи Анри Рене Альбер Ги) де (1850.5.8, Турвилясюр-Арк яқинидаги Миромениль калъаси —1893.6.7, Париж) — француз ёзувчиси, Руан ли-цейини тугатган. 1870—71 й. лардафран-ко-прус урушида қатнашган, Г. Фло-бернинг шогирди, рус алиби И. С. Тур-геневни устоз санаб, унга бағишлаб мақолалар ёзган. Адабиётга 1880 й. да шеърлар тўплами ва «Дўндиқ» новелласи билан кириб келган. У 6 роман, 18 ҳикоялар тўплами, очерк ва пьесалар, кўплаб мақолалар ва б. асарлар муаллифи. Мопассан ижоди учун турмушни объектив тасвирлаш, тилининг содда (табиий) ва таъсирчанлиги, «ҳаётни ўзиданда ишончли тасвирлаш», қаҳрамонлар образини уларнинг характер ва хис-туйғулари орқали яратишга интилиш характерли. Мопассан маънавий қашшоқ, му-нофиқ кишилар образининг бутун бир силсиласини яратган («Жавоҳирот», «Оила бағрида», «Васиятнома» «Бочкача», «Иблис» ва б.). Унинг «Дайди», «Шкаф», «Гадой» каби новеллаларида турмуш қаърига улоқтирилган нотавонлар ҳаёти тасвирланган. Муҳаббатни мол-дунёдан иборат деб билувчи, шу боис ҳар қадамда ўзини сотишга тайёр аёллар образи «Иветта», «Ҳаққоний тарих» ва б. асарларида маҳорат билан чизилган. Мопассан соф муҳаббат («Ой ёғдуси», «Бахт»)ни куйлайди ва маънавий юксак оддий кишиларни қадрлайди («Симон ота», «Мартен қизалоғи»), ватанпарвар ва жасоратли инсонларни тараннум этади («Дўндиқ», «Мадмуазель Фифи», «Милон амаки»). Унинг «Ҳаёт» (1883), «Азизим» (1885), «Монт-Ориоль» (1886), «Пьер ва Жан» (1887—88) каби романларида умумба-шарий мавзулар, мансабпарастлар қисмати, бойлик орттиришга хуруж қилиш юксак маҳорат билан тасвирлаб берилган. «Ўлимдек кучли» (1889), «Бизнинг қалб» (1890) романларида эса психологик руҳ кучли. «Ҳаёт», «Азизим» романлари (Иброҳим Ғафуров таржимаси) ва бир қанча ҳикоялари ўзбек тилига таржима кдлинган.
Ад.: Раскин Б. Л., Ги де Мопассан, в сб., Писатели Франции, Мопассан, 1964; История французской литературы, Мопассан, 1987.
Ибодулла Мирзаев.