МОРАВИЯ

МОРАВИЯ (Morava) — Чехияда шу ном билан аталган тарихий вилоят ва дастлабки давлатнинг номи. Қад. ақолиси — кельтлар. Мил. 3—4-а. ларда буерга славянлар (мораванлар ва б.) келиб жойлашганлар. 623—658 й. ларда Само давлати, 9—10-а. ларда Буюк Моравия давлати таркибида, 1029 й. дан Пржемисловичлар мулки. 1526—1918 й. ларда Габсбурглар қўл остида. 1918 й. дан Чехословакия Республикаси таркибида. 1938—39 й. ларда Германия томонидан босиб олиниб, «Богемия ва Моравия протекторати»га киритилган. 1945 й. апр. —майда озод қилингандан сўнг Чехословакия (Чехия) таркибига кирган.

Prev Article

МОПАССАН

Next Article

МОРГАН