МОРДИН

МОРДИН — Туркиянинг жан. даги ўрта аерларга оид калъа. 13-а. 20-й. ларида Мордин мустақил бўлиб, унинг ҳокими Носириддин Ортук, Арслон Мансур (1201—39). Мордин ва Майофарикинда ҳукм сурган ортуқийлар сулоласига мансуб эди. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, Амир Темур 1394 й. 3 янв. да Мординга келиб, унинг ҳокими Султон Алига киши юбориб, «Биз Миср ва Шом сори мутаважжиҳ бўлдук. Сен бизнинг сўнгимизда бот келгайсен!», деган. Мордин ҳокими ахду шартиға вафо қилмай, «мухолифат тариқаси андин зоҳир бўлди». Соҳибқирон 1394 й. 29 янв. да Мординга юриш қилиб, уни қамал қилган, 1394 й. 16 апр. да 2марта қамал қилган. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, «Мординга етиб, шаҳарни ўртада олиб ўлтурдилар… соҳибқирон била шаҳзодалар ва беклар отланиб наққора ва нафир чалдируб, қалъаға мута-важжиҳ бўлдилар. Уруш солиб барчадин бурун ғўлнинг кишиси қалқонлар бошлариға тортиб юридилар. Ва черик тўрт ёнидин сурон солиб, бари бир йўла ҳамла қилиб, қалъаға етишиб, шотулар қўйуб, қалъа устига чиқиб, анда турғон мухолифларни сурдилар, шаҳарға кириб шаҳарни олдилар». Шу аснода Улуғбек таваллуд топгани ҳақидаги хушхабар келиши муносабати б-н соҳибқирон Мордин аҳолисига омонлик берган. Кўния султонлиги ва Жаполиддин Мангуберди Мординни ўз томонларига оғдириш учун кўп ҳаракат қилишган. Ниҳоят Мордин ҳокими Жалолиддин тобелигига ўтган.

Ад.: Шарафиддин Али Яздий, 3афарнома, Т., 1997.

Фахриддин Ҳасанов.

Loading...