
МОРЕНА
МОРЕНА (франц. moraine) — музликлар эриб чекингандан кейин қолган тоғ жинслари уюми. Ғўлатошлар, палахса тошлар, шағал, гил, қум шаклида бўлади. Мореналар силжийдиган (ҳаракатдаги) ва ётқизилган (қўзғалмас)ларга бўлинади. Силжийдиган Мореналар тоғмузликларида хрсил бўлади. Улар устки, ички ва қуйи Морена ларга бўлинади. Устки Морена чақиқ жинслардан ҳосил бўлади. Ички Морена муз қатлами орасида ётади. Устки ва ички Мореналар муз крпламлари учун хос эмас. Қуйи Морена тоғ музликлари, шунингдек, муз крпламларида учрайди. Силжийдиган Морена музлик билан биргаликда ҳаракат қилади. Ётқизилган Морена музлик эригандан кейин парчаланган жинслардан ҳосил бўлади ва М. марзалари ва таг М. га, улар эса, ўз навбатида, бўйлама, чекка қирғоқ М. лари ва б. га бўлинади. Тоғли ўлкаларда ётқизилган М. майда жинслар, тупроқ аралашган харсанг тошлар ҳолида учрайди. Мларни ўрганиш улар билан боғлиқбўлган конларни топиш ва музлик бўлган жойларни аниқлашда аҳамиятга эга.