МОРФЕМА

МОРФЕМА (юн. morphe — шакл) — ўзига хос шакл ва маънога эга бўлган, бошқа маъноли қисмларга бўлинмайдиган, сўз (лексема) ясаш ёки сўзнинг шаклини ҳосил қилиш учун хизмат қиладиган лисоний бирлик. Морфемалар ўзбек тилида, асосан, аффикс (қ.) ҳолатида бўлади. Mac, чи (курашчи), – шунос (сиёсатшунос), – қ (тароқ), ки (тепки), ли (аклли), чан (ишчан), ла (тузла), – илла (тақилла), лар (болалар), рок, (каттароқ), – мтир (кррамтир) ва б.

Морфемалар асосий вазифасига кўра, 2 турга бўлинади; сўз ясовчилар; сўзнинг шаклини ясовчилар. Суз ясовчи Морфемалар янги-янги лексемалар ҳосил қилиш учун қўлланади ва ўзбек тили луғат (лексик) қатламининг бойишида муҳим роль ўйнайди. Сўз шакли ҳосил қилувчи Морфемалар сўзнинг қўшимча маъно ифодаловчи шаклини ясайди. Мас, дарахтлар (дарахт сўзининг кўплик шакли), баландроқ (баланд сўзининг даража шакли), сарғиш (сариқ сўзининг озайтирма шакли) келдим (кел феълининг ўтган замон биринчи шахс бирлик шакли) ва б. М. лар мустақил қўлланмайди, луғавий маъно ифодалай олмайди, фақат сўзнинг луғавий ва грамматик маънолари шаклланишига хизмат қилади. Сўз таркибида Морфема иштирок этмаслиги ҳам мумкин. «Морфема» термини ва тушунчасини тилшу-носликка полякрус тилшуноси И. А. Бодуэн де Куртенэ киритган. Лекин Морфеманинг И. А. Бодуэн де Куртенэ талқини б-н ушбу, ҳозирги талқини ўртасида бир қадар фарқ бор.

Азим Ҳожиев, Неъмат Маҳкамов.

Prev Article

МОРУА

Next Article

МОРФОГЕНЕЗ