МОРФОСТРУКТУРА

МОРФОСТРУКТУРА (юн. morphe – шакл ва structure — тузилиш) — ер юзаси рельефининг узок, геологик давр мобайнида эндоген ва экзоген кучларнинг ўзаро таъсири натижасида, хусусан эндоген жараёнлар таъсирида вужудга келган кисмлари. Уларнинг морфологик фарклари Ер пусти айрим уча-сткаларида геологик тарихнинг бир хил эмаслигидадир. Энг йирик (планета микёсидаги) ёки геотектуралар Ер пўстининг энг йирик структура эле-ментлари (материклар ва океанлардаги ботиқлар, оралиқ зоналар ва б.)дан иборат. Планета миқёсидаги Морфоструктуралар кичикроқ Морфоструктура ларга — айрим қирлар, ясси тоғлар, тоғ занжирлари, тизма тоғлар, тоғ водийлари, платолар, паеттекисликлар, ботиқ ва б. га бўлинади. Бундай Морфоструктура ларнинг ҳар бири ўзига хос тектоник структураларга эга.