МОШКИЧИРИ

МОШКИЧИРИ — қуюқ таом. Қиймали Мошкичири, пўстдумбали Мошкичири, пиёздоғли Мошкичири, сабзавотли Мошкичири, М.-мухашшир (моши алоҳида қайнатилиб пўсти ажратиб олинган мошдан) ва б. турлари бор. Қиймали Мошкичири — пиёз ва лўнда-лўнда тўғралган гўшт доғланган ёғда яхшилаб қовурилади. Сўнгра қозонга сув қуйиб, ювилган мош солинади ва милдиратиб қайнатилади. Мош очилгач, туз, зираворлар, гуруч солинади, бир оз ўтгач суви тортилади ва Мошкичири қозонга ёпишиб қирмоч олмаслиги учун ковлаб турилади. Тайёр Мошкичирини 10— 15 мин. «дам едириб» лаганга сузилади. Қийма пиёз билан ёғда қовурилиб, сардак тай-ёрланади, лаганга сузилган Мошкичири бетига солинади. Пўстдумбали М. гўшт ўрнига тузи ювилиб, майда тўғралган сур пўстдумбадан тайёрланади.

Ад. ҳ Маҳмудов К., Ўзбек тансиқ таомлари, Т., 1989.

Loading...