МОСКВА

МОСКВА, Москварека — РФнинг Москва ва қисман Смоленск вилоятларидаги дарё. Оканинг чап ирмоғи (Волга ҳавзаси). Уз. 473 км, ҳавзасининг майд. 17,6 минг км2. Москва қирларидан бошланади. Коломна ш. яқинида Ока дарёсига қуйилади. Крр, грунт ва ёмғир сувларидан тўйинади. Уртача сув сарфи 109м3/сек. Нояб. дек. дан март охиригача музлайди. Асосий ирмоқлари: чапда — Руза, Истра, Яуза; ўнгда — Пахра, Северка. Москвада сув ом-борлари ва тўғонлар бор. 1937 й. да Москвани Волга билан бевосита боғлайдиган Москва номли канал қурилди. Дарё Москва ш. ни сув билан таъминлайди. Москва канали орқали Москвага Волгадаги Иваньково сув омборидан йилига 1,8 км3 сув қуйилади. Москва бўйида Можайск, Звенигород, Москва, Жуковский, Бронни-ци, Воскресенск, Коломна ш. лари жойлашган.

Loading...