МОСУЛ

МОСУЛ, ал-Мавсил — Ироқнинг шим. қисмидаги шаҳар. Дажла дарёси бўйида. Найнова муҳофазасининг маъ-мурий маркази. Аҳолиси 670 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Ғалла, мева, чорва моллари билан савдо қилинадиган муҳим марказ. Транспорт иўллари тугуни. Тўқимачилик (муслин газламаси и. ч.), озиқ-овқат, кўн-пойабзал, металлсозлик, цемент са-ноати корхоналари мавжуд. Ун-т, тарих ва б. музейлар бор. М. яқинидан олтин-гугурт ва нефть қазиб олинади.

Мосул 6-а. да вужудга келган. 641 й. уни араблар эгаллаган. Умавийлар ва Аббосийлар даврида Шарқнинг савдо ҳамда ҳунармандчилик маркази бўлган. 10 — 12-а. ларда турли давлатлар пойтахти. 1095—96 й. лар Мосулни Салжуқийлар эгаллаган. 1261 й. да мўғуллар ҳужумига учраган. 14-а. нинг 2-ярмидан Темурийлар, 1514—1918 й. лар Усмонли турк салтанати таркибида бўлган. 1920 й. дан Ироқ таркибида.

Мосулда ал-Жомиъ алкабир мадрасаси (минораси б-н) (1170—72), ал-Иззия мадрасаси (12-а.), Қорасарой қалъаси харобалари (13-а.) ва б., шаҳар яқинида Наби Юнус мақбарамасжиди (10-а.) бор.