МОТОЦИКЛ СПОРТИ

МОТОЦИКЛ СПОРТИ — спортнинг техник тури, мотоцикл билан ўтказиладиган мусобакалар. Мотодром, шоссе, трек, отчопарларда тезликка эришиш (пойга), пастбаланд жойларда ҳайдай билиш (кросс), ёнилғини тежаш, сунъий ғов қўйилган жойлар ва шаҳар ҳаракати шароитида руль бошқариш, турли ўйинлар намойиш қилиш, тепаликка кўтарилиш, чуқурликка шўнғиш кабилардан иборат. Дастлаб 1895 й. Париж—Бордо—Париж йўналиши бўйича автомобиль пойгаси билан биргаликда тош йўлда биринчи бор мотоцикл пойгаси ҳам ўтказилган. Халқаро федерация — FIM (1904 й. асос солинган, Ўзбекистон спортнинг техник турлари республика маркази унга 1994 й. қабул қилинган) 60 дан ортиқ мамлакатни бирлаштиради. 1924 й. дан жаҳон, 1936 й. дан Европа чемпионатлари ўтказиб келинади.

Ўзбекистонда Мотоцикл спорти 20-а. 40-й. ларининг охири — 50-й. ларининг бошида оммалаша бошлади. Ўзбекистон спортнинг техник турлари республика маркази мамлакатда Мотоцикл спортига бошчилик қилади. Мотоцикл спорти учун кўплаб спорт иншооотлари бунёд этилган. Жиззахдаги «Наврўз булок» автомотодроми, Сурхондарё вилоятидаги «Қизил мозор» (Жарқўрғон), Навоий тоғметаллургия комбинатининг «НГМК», Олмалиқдаги «Қалмоққир», Зарафшон ш. даги «Золотинка», Самарқанддаги «Мотодром-Улуғбек», Тошкент ш. даги «Юнусобод», Фарғона ш. даги спорт мажмуи мотодромлари ва б. мото т-рассалар Мотоцикл спорти турларига ихтисослаштирилган. 25 дан ортиқ спорт клубжамоалари Ўзбекистон чем-пионати ва кубок мусобақаларида қатнашади. Мотоцикл спортини болалар ўртасида кенг ёйишга алох. ида эътибор берилади. Болалар 9 ёшдан бошлаб Мотоцикл спорти билан шуғулланиши ва мусобақаларда қатнашиши мумкин. Ўзбекистон спортчилари халқаро мусобақаларда, Россия, Қозоғи-стон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон чемпионатларида мунтазам иштирок этади. 1992 й. дан буен Узбекистонда ҳар йил и мотокросс бўйича кўп босқичли республика чем-пионати, «Эндуро» бўйича Узбекистон чемпионати, Узбекистон ва Марказий Осиё кубоги мусобақалари ўтказилади. Спортнинг техник турлари республика маркази ҳар йили ўзининг «Супермотокросс» соврини учун кросс ташкил қилиш билан спорт мавсумини очади.

Prev Article

МОТИВ