МОТУРИДИЙ

МОТУРИДИЙ, Абу Мансур алМотуридий (тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Махмуд ал-ҳанафий ал-Мотуридий асСамарқандий) (870 — Самарқанд — 944) — имом, фикдолими, калом илмининг мотуридийлик оқими асосчиси. «Имом ал-худо», «Имом ал-мутакаллимин» («Ҳидоят йўли имоми», «Мутакаллимлар имоми») номлари билан улуғланган. Мотурид қишлоғи (ҳоз. Жомбой тумани)да таваллуд топиб, то умрининг охиригача шу ерда яшаган, бу ерда катта боғ ҳам барпо этган. М. Самарқанддаги ал-Айозий мадрасасида ўқиди, маҳаллий ҳанафий фақихлардан таълим олди, Абу Бакр Аҳмад ал-Жузжоний, Абу Наср Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ал-Иёдий, Нусайр ибн Яҳё ал-Балхий, Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розий унга устозлик қилишди. Кейин ўзи фиқҳ ва калом илмларидан даре берди. Абу Аҳмад ал-Иёдий, Абулҳасан Али ибн Саййид ар-Рустуғфаний, Абу Бакр ас-Самарқандий, Макҳул ан-Насафий, Абулмуъин ан-Насафий, Абулйуср алПаздавий каби шогирдлар етиштирди. Васиятига кўра, Самарқанддаги Чокардиза қабристонига дафн этилди.

Мотуридийнинг асосий асарлари «Китоб аттавҳид» («Яккахудолик ҳақидаги китоб»), «Таъвилот ахл ассунна» («Суннийлик анъаналари шарҳи») дир. «Китоб аттавҳид» билиш назарияси баён қилинган мусулмон илоҳиётшунослигининг биринчи асари ҳисобланади. Китобнинг калом илми таърифи берилган муқаддимасида билимнинг 3 манбаи: ҳиссий (сезги) аъзолари воситасида, накл — ривоятлар воситасида ва акл-идрок воситасида ахборотлар олиш мумкинлиги ҳақида гапирилади. Мотуридий соф дин доирасидан чиқмаган хрлда аклидрокни улуғлайди ва мантиқан асосланган билимнинг аҳамиятини таъкидлайди. Китобда ўша даврдаги адашган фирқалар қарашларининг ҳақиқатдан йироқ эканлиги тахлил этилган. Мотуридий «дин йўлидаги барча адашувларнинг сабаби — риёкор кимсаларга кўр-кўрона эргашишдадир», деб таъкидлаган эди.

Мотуридий илоҳиётчи олим сифатида муҳим ақидавий масалалар — жузъий ихти-ёр, эътиқод, охират ҳаёти кабиларни қамраб олувчи рисолалар битди. «Маъ-хаз ашшариъа» («Шариат асослари сараси»), «Китоб ал-усул» («Диний таълимот асослари китоби»), «Китоб алжадал» («Диалектика ҳақидаги китоб») каби асарлари шулар жумласидандир. Мотуридий Абу Ҳанифа қарашларини тушунтириб бериб, уни ривожлантирди. Абул Хасан ал-Ашъарий (873—935) ишлаб чиққан ислом ақидаси асосларини такомиллаштириб, уни суннийлик эътиқодига кириб қолган нотўғри, ғайри саҳиҳ ақидалардан тозалади. Мотуридий қарашлари ўз даврида минтақанинг маданий ва илмий равнақита сабаб бўлган. Чунки Мотуридий дин асосларини мантиқан тушунтирган, танлов ҳуқуқи, динлараро бағри-кенглик, ижтимоий ҳамжиҳатликни қарор топдириш ғояларини ривожлантирган. Мотуридий жами 15 га яқин асар таълиф этган. Унинг каломга оид 7 та ва ҳуқуққа оид 2 та асари бўлиб, улар сақланиб қолмаган. Мотуридийнинг бизгача етиб келган асарлари қисман тадқиқ қилинган. Унинг Қуръон тафсирига бағишланган «Таъвилот алҚуръон» асари ва унинг узвий давоми ҳисобланмиш «Иршод ал-мубтадийин фий тажвиди Каломи раббил оламин» («Қуръон ўқишга киришганлар учун қўлланма») китоби Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади.

Мамлакатимизда Мотуридий меросини ўрганишга фақат мустақилликдан кейингина киришилди. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан 2000 й. да Мотуридий таваллудининг 1130 й. лиги Ўзбекистонда кенг нишонланди. Президент И. Каримов ташаббуси билан Самарқандда аллома хотирасига ёдгорлик мажмуи бунёд этилди (қ. Мотуридий ёдгорлик мажмуи). Тошкент ва Самарқандда Мотуридий таълимоти ва унинг ислом оламида тутган мавқеига бағишланган халқаро илмий анжуманлар ўтказилди. Мотуридий ҳаётининг турли қирраларини ёритувчи мақолалар, рисолалар ва тадқиқотлар чоп этилди. Мотуридий меросини ўрганган хорижлик олимлар билан самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. 2001 й. да Гёттин-ген (ГФР) унтининг проф. Улрих Рудольф қаламига мансуб «Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти» китоби ўзбек тилида нашр этилди.

2002 й. да мазкур китобнинг кенг оммага, жумладан, олий ўқув юртларининг талабалари ва ўрта мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига мўлжалланган нашри амалга оширилди. Эндиликда халқимиз Мотуридий мероси билан ўз она тилида танишиш имконига эга бўлди.

Ад:. Каримов И. А., Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз [Имом Мотуридий таваллудининг ИЗО йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзланган нутқ], 9-ж, Т., 2001; АлМотуридий таълимоти ва унинг Шарқ халқлари маданиятидаги ўрни 1Маърузалар тўплами], Т., 2000; Уватов У., Имом ал-Мотуридий ва унинг таълимоти, Т., 2000; Катта ев К, Имом ал-Мотуридий ва Чокардиза, Самарқанд, 2000; Абдулазиз Мансур, Ал-Мотуридий таълимоти, Т., 2003 ; Зиёдов Ш., Ал-Мотуридий ҳаёти ва мероси, Т., 2000.

Абдулазиз Мансур.