МОВУТ

МОВУТжун толалардан ёки уларга бошқа толалар аралаштириб тўқиладиган жун ёки ярим жун газлама. Майин ва дағал хиллари бўлади. Майин Мовут майин ва ярим дағал толалардан, дағал Мовут дағал толалардан тайёрланади. Мовут тай-ёрлаш учун толалар махсус машиналарда бевосита кигизга ўхшатиб босилади ёки олдин тўқув дастгоҳида хом газлама тўқиб олиб, уни машина валлари орасидан ўтказиб зичланади. Хом газлама тўқиш учун тўқувчилик усулларининг асосийлари — гарнитура, саржа ва сатин ўрилишлар қўлланилади. Мовут, асосан, шинеллар, пальтолар ва б. тикиш учун ишлатилади.

Prev Article

МОБИЛИЗМ

Next Article

МОГИЛЁВ