МОЯК, уругдон — эркаклар жинсий бези; ёргоқ ичида жойлашган. Моякда организмдаги бир қанча функцияларга таъсир кўрсатадиган эркаклар жинсий гормони ишланиб, қонга ўтади. Балоғатга етган даврда Мояк тўлиқ етилади, ёш утиши б-н бир оз кичрайиб боради. Эмбрионда Мояк қорин бўшлиғида белнинг юқоридаги иккита умуртқаси соҳасида пайдо бўлади ва туғилиш даврига келиб ёрғоққа тушади (яна к,. Жинсий аъзолар).