МОЙҚУТЛАР (Sylviidae) — чумчуқсимонлар туркумига мансуб сайроқи қушлар оиласи. Уз. 10—25 см. Пати хира кулранг, қўнғир ёки яшил тусга яқин. 40 тача уруғга мансуб 240 тури маълум. Евросиё, Африка, айрим турлари Австралия ва битта тури Шим. Америка (Аляска) да тарқалган. Ўрмон, бутазор, боғлар, қамишзор ва даштларда яшайди. Ҳашаротлар, баъзи турлари мевалар билан озиқланади. Айрим турлари, мас, кррабош Мойқутлар яхши сайрайди. Ўзбекистонда Мойқутларнинг 9 та уруғи (пеночкалар, кургалаклар, асл мойқутлар, тўқай чумчуқлар, жиқжиклар ва б.) ва 28 тури учрайди. Тоғ ўрмонлари ва боғларда кулранг мойқут ва завирушка, Қизил-қумда чўл мойқути уя қуради.