МЎЙТАН

МЎЙТАН, мўйтин — ўзбек, бошқирд ва қорақалпоқ халқари таркибидаги қабила, уруғ номи. Қадимдан Орол денгизи бўйларида яшаб, деҳқончилик ва балиқчилик билан шуғулланган. 19а. ўрталарида қорақалпоқ Мўйтан лари 276 хўжалик бўлиб, Хива хонлигига 265 тилла солиқтўлаган, 54 навкар, 162 қазувчи берганлар. Ўзбек Мўйтан ларининг кўпчилиги 19-а. нинг охири ва 20-а. нинг бошларида Зарафшоннинг ўрта оқимида яшаган. 1920 й. да Самарқанд вилоятида Мўйтан лардан 7 мингга яқин киши рўйхатга олинган. Иштихон, Нурота, Булунғур туманларида, озроқ қисми Кармана атрофларида ҳамда Қашқадарёнинг қуйи оқимларида яшаган. Зарафшон водийсида яшовчи Мўйтан ларнинг бир қисми ўтроқ ўзбекларга аралашиб, ўз уруғ номларини унутганлар. Ад.: Материалы Всероссийской переписи, вып. 5, ч. 1, Т., 1923; Материалы по районированию Средней Азии, кн. 1. ч. 1. Бухара — Т., 1926.

Prev Article

МЎЙНОҚ

Next Article

МЎЛА