МОЗАМБИК

МОЗАМБИК (Mocambique), Мозамбик Республикаси (Republica de Mozambique) — Африканинг жан,шарқий соҳилидаги давлат. Майд. 801,6 минг км2. Аҳолиси 19,4 млн. киши (2001). Пойтахти — Мапуту ш. Маъмурий жиҳатдан 11 вилоят (provincia) ra бўлинади. Мапуту ш. ҳам вилоят мақомига эга.

Давлат тузуми. Мозамбик — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик аъзоси. 1990 й. 30 нояб. да қабул қилинган конституция амал қилади. Давлат бошлиғипрезидент (1986 й. дан Жоаким Алберту Чиссано). У умумий яширин туғри овоз бериш йули билан 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи хркимият — Республика Ассамблеяси (бир палатали парламент). Ижроия ҳокимият президент зиммасига юклатилган. У Вазирлар Кенгашига раҳбарлик қилади, вазирларни, шу жумладан, бош вазирни тайинлайди.

Табиати. Қирғоқнинг умумий уз. 3000 км га яқин. Қирғоқлари қояли, тик, ўртача баландликда, жан. да паст, ясси, айрим жойларда ботқоқликлар бор. Мамлакатнинг шим. қисмида Шарқий Африка ясситоғлиги жойлашган, у ғарбдан шарққа зинапоясимон пасай-иб боради. Ҳудуднинг каттагина семики Мозамбик паеттекислиги эгаллайди. Фойдали қазилмалардан кумир, уран ва темир рудалари, асбест, фосфорит, слюда, олтин, шаркда бериллий, ниобий, тантал, литий руда конлари бор.

Мозамбикнинг шим. қисмида иқлим субэкваториал муссонли, жан. да тропик, пассатли. Мозамбик паеттекислигида янв. нинг Уртачи т-раси 26°—30°, июлники 15°—20°, ясситоғликда (қиш ва езда) 3°—5° дан паст. Йиллик ёгин 750—1000 мм, соҳилда 1500 мм гача. Йирик дарёлари — Замбези, Лимпопо, Сави, Рувума. Ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил. Йирик сут эмизувчилар, асосан, қўриқхона ва миллий боғларда сақланиб қолган. Чунончи, Горонгоза миллий боғида фил, бегемот, арелон, тимсоҳлар, Маррумеу қўриқхонасида кафр буйволлари яшайди. Ўрмонларда маймун куп. Турли илон ва қушлар учрайди. Мозамбикда Ба-ньине, Зинаве, Базаруто миллий боглари ҳам бор.

Аҳолиси, асосан, банту тили оиласига мансуб халқлар (макуа, тсонга, малави, шона)дан иборат. Мозамбикнинг шим. қисмида шарқий банту халқлари, жан. қисмида жан. – шарқий банту халқлари яшайди. Европа ва Осиёдан кучиб келганлар (португаллар, ҳиндлар, покистонликлар), араблар, мулатлар ҳам бор. Расмий тилпортугал тили. Маҳаллий тиллардан — шим. да имакуа ва чиньянжа, жан. да чишона ва шангоалан тилларида кўпроқ гаплашилади. Аҳолининг 70% маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади; қолганлари христиан ва мусулмонлар. Аҳолининг 17% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Бейра, Мапуту, Нампула.

Тарихи. Мозамбикнинг энг қад. аҳолиси бушменлар ва готтентотяаранр. Кейинчалик Мозамбикга банту тилида сўзлашувчи қабилалар келиб ўрнашган. Мил. 1минг йилликнинг охири ва 2-минг йилликнинг бошларида Мозамбик ҳудудида Мономотап давлати вужудга келди. 8-а. даараблар, 16-а. бошларида португаллар бостириб келди. 1629 й. ги оғир шартли битимдан сўнг Мономотап давлати Португалияга тобе бўлиб қолди. 17—18-а. ларда Португалия мустамлакачилари Мозамбик ҳудудида қул савдоси билан шуғулланди. 1752 й. дан Португалиянинг Шарқий Африка соҳилидаги ерларида генералкапитан бошлиқ мустамлака маъмурияти таъсис этилди. 1909 й. Португалия Жан. Африка Итти-фоқи маъмурияти б-н ҳар йили Мозамбик маҳаллий аҳолисидан 100 минг ишчини Трансваалдаги кумир ва олтин конларига мажбуран юбориш ҳақида конвенция тузди.

1920 й. М. дан келган африкалик талабалар Лиссабонда ватанпарварлар ташкилоти — Африка лигасини тузди. Кейинчалик Мозамбикда Африка ассоциацияси, мозамбикликлар ассоциацияси ва б. ташкилотлар юзага келди. Бу ташкилотлар мустамлакачиликка қарши тузилган эди. 1925 й. транспорт ишчилари ва докерлар, 1949 й. Лоренсу-Маркиш (ҳоз. Мапуту)да ишчи ва докерларнинг иш ташлашлари бўлиб ўтди. 1964 й. 25 сент. да Мозамбикни озод қилиш фронти – ФРЕЛИМО (1962 й. да тузилган) раҳбарлигида қуролди қўзғолон бошланди. Португалия қўшинларига қарши қуролли кураш жараёнида ФРЕЛИМО ўз армиясини тузди ва дастлаб Кабу-Делгаду, Ньяса округларида, 1968 й. дан Тете округи атрофида жанг бошлади. 1973 й. охирида мамлакат ҳудудининг ‘/4 қисми ФРЕЛИМО назоратига ўтди.

1974 й. 25 апр. да Португалияда фашис-тлар истибдоди ағдарилгач, 1974 й. 5 сент. дан Португалия муваққат ҳукумати билан ФРЕЛИМО ўртасида музокара олиб борилди ва 20 сент. да Мозамбикда ҳокимият муваққат ҳукумат қўлига ўтди. 1975 й. 25 июнда Мозамбик расман мустақил давлат мақомига эга бўлди. 1990 й. нояб. гача мамлакат Мозамбик Халқ Республикаси, сўнг М. Республикаси деб аталди. Мозамбикни озод қилиш фронти ҳамда республика ҳукумати кенг ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларни назарда тутган дастур ишлаб чиқци ва уни амалга оширишга киришди. Бироқ португаллар кўплаб кетиб қолиши натижасида малакали мутахассислар етишмай қолди. Кўпгина саноат корхоналари тўхтади, қ. х. экинзорлари ҳувиллаб қолди. Ташқи қарз ошди, ташқи савдо қийинлашди. ФРЕЛИМО партияси саноат ва қ. х. ни ривожлантиришга интилиб, муҳим иқтисодий ва ижтимоийсиёсий тадбирлар ўтказди. Анъанавий хусусий хўжаликларга кенг йўл очилди. Қўшилмаслик ва барча мамлакатлар б-н дўстлик ташқи сиёсатга асос қилиб олинди. Мозамбик — 1975 й. дан БМТ аъзоси. 1991 й. 27 дек. да ЎзР суверенитетини тан олди. Миллий байрами —25 июньМустақиллик куни (1975).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. М. ни озод қилиш фронти (ФРЕЛИМО) партияси, 1962 й. 25 июнда тузилган; М. миллий қаршилиги партияси, 1976 й. да асос солинган. Мозамбик меҳнаткашлари ташкилоти касаба уюшмаси, 1983 й. да ташкил этилган.

Хўжалиги. Мозамбик — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. нинг улуши 46%, саноатнинг улуши 27%.

Қишлоқ хўжалиги. М. да ер фонди 78,3 млн. гектарни ташкил этади, унинг 44,4 млн. гектари пичанзор ва яйлов, 19,4 млн. гектари ўрмон ва сийрак ўрмон. Деҳқончиликка яроқли 15 млн. гектар ернинг фақат 5—6 млн. гектаридан фойдаланилади, қурғоқчилик йилларида бундан ҳам камаяди. Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида мойли пальма, ер ёнғоқ, кунгабоқар асосий ўрин олади. Мапуту, Бейра, Нампула ш. лари атрофида озиқ-овқат му-аммоси қисман банан, ловия, помидор ва б. сабзавот ҳисобига ҳал этилади. Иньямбане ва Нампула вилоятларида маниок, Замбезия ва Мапуту вилоятларида маккажўхори, оқ жўхори кўпроқ экилади. Энг муҳим экинлар қаторига кешью ёнғоғи, пахта, шакарқамиш, копра, цитрус мевалар киради ва кўп қисми экспорт қилинади. Сизаль, жут, тамаки, чой ҳам етиштирилади.

Чорвачилиги, асосан, ички истеъмолни таъминлайди. Цеце пашшаси бўлмаган Газа, Мапуту вилоятлари, шунингдек, Маника ва Софала вило-ятларининг бир қисми муҳим чорвачилик маконларидир. Қорамол, эчки, чўчқа, қўй боқилади. Денгизда балиқ ва б. сув жониворлари овланади.

Саноати нинг асосий тармоқлари, озиқ-овқат ва енгил саноат, энергетика, нефть саноати, кимё саноати, кора металлургия, қурилиш матери-аллари саноати ва б. Мапуту ва Бейра ш. ларида ун, арахис,кунгабоқар ёғи, пиво, қандшакар, балиқ консерва, гўшт ва кешью ёнғоғини қайта ишлаш корхоналари бор. Шимойодаги мева консервалари ва шарбат и. ч. з-ди Африкадаги энг йирик шундай корхоналардан бири ҳисобланади. Мамлакатдаги 40 та тўқимачилик корхонасидан 14 таси Мапутуда жойлашган. Уларда пахта, шунингдек копра, сизаль ва жутдан турли буюмлар ишлаб чиқарилади. Бейрада пайпоқ ф-каси, Шимойода жутдан қопқанор, Накалада сизалдан йўғон ва ингичка арқонлар тўқийдиган ф-ка бор. Мапуту пойабзал ф-каси йилига 1 млн. жуфт Мапуту шаҳридаги миллий театр, оёқ кийим ишлаб чиқаради. Мапуту, Бейра, Нампула, Шимойо, Иньямин-геда ёғочсозлик ва мебель ф-калари, целлюлозақоғоз к-ти мавжуд. Мапутудаги машинасозлик корхоналарида ва-гонлар ишлаб чикарилади, автобус, мотоцикл, велосипед, совиткич йиғилади, кабель ишлаб чиқарилади, кемалар таъмирланади. Мапуту, Дондо, Накалада цемент з-длари бор. Тошкўмир, мис, сийрак металли рудалар, диатомит қазиб олинади. Йилига ўртача 490 млн. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади.

Мозамбикнинг асосий транспорт йўллари Мозамбик портлари орқали қўшни мамлакатлар — Зимбабве, Малави, Свазиленд ва ЖАР ўртасида транзит юк ташилишини таъминлашга хизмат килади. Т. й. — транспортнинг энг муҳим тури. Уз. 3843 км. Автомобиль йўллари тармоғининг уз. 39 минг км. Бейра — Мутаре нефть кувури қурилган. Асосий денгиз портлари: Мапуту, Бейра, Накала, Келимане. Халқаро аэропортлари: Мавалане (Мапутуда) ва Бейра. Мозамбик четга майда қисқичбақа, кешью ёнғоғи, копра, цитрус мевалар, чой, пахта, сизаль, ёғоч сотади. Четдан машина ва ускуналар, озиқ-овқат, пишлоқ, истеъмол буюмлари, нефть маҳсулотлари олади. Ташқи савдодаги мижозлари: Португалия, ЖАР, АҚШ, Япония, Испания. Пул бирлиги — метикал.

Мустақиллик эълон қилинганидан сўнг аҳолига тиббий хизматни яхшилаш чоралари кўрилди: хусусий касалхона ва диспансерлар давлат ихтиёрига олинди, бепул тиббий хизмат жорий этилди, баъзи доридармонлар бепул бериладиган бўлди; аҳолини қизамиқ, безгак, сил касаллигига карши эмлаш йўлга қўйилди. Мапутуда безгак ва б. юқумли касалликларни та-дқиқ қилувчи халқаро марказ очилган. Мапуту унтининг тиббиёт ф-тида врачлар тайёрланади. Мозамбиклик ёшлар чет эллардаги тиббиёт олий ва ўрта ўқув юртларида ҳам таълим олиб келаётир. Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Мозамбик мустақилликка эришгач (1975), маориф ишлари авж олди. Саводсизликни тугатиш ва катта ешдагиларга таълим бериш миллий бошқармаси тузилди, муаллимлар тайёрловчи 6 ойлик махсус курслар очилди. Ягона дунёвий халқ таълими давлат тизими, умумий мажбурий бошланғич таълим жорий этилди. Ҳунартехника таълими кенгайтирилди. Мапуту якинидаги Матол ш. часида ҳунартехника билим юрти, Нампулада индустриал пед. техникуми, Бейра, Тете, Мапуту, Имойро, Шаква ва б. шаҳарларда ҳунартехника коллежлари ва оширилган тоифадаги техника коллежлари курилди. Мозамбик даги 6 та махсус ўқув юрти қ. х. учун механизаторлар тайёрлайди. Мазкур ўқув юртлари ва мактаблар учун ўқитувчилар Э. Монддане номидаги ун-тда ва махсус марказларда тайёрланади. Кўпгина ёшлар чет элларга бориб ўқиб келади.

Мапутуда Э. Мондлане номидаги унт, пед. ин-ти, Мозамбик илмийтадқиқотлар инти, астрономия ва метеорология расадхонаси, пахта тадқиқоти ин-ти, соғлиқни сақлаш ин-ти, геол. ва кончилик хизмати бор. Мапутуда миллий кутубхона, ун-т кутубхонаси, Геол. хизмати кутубхонаси, Муниципал кутубхона, Ахборот ва ҳужжатлаштириш марказининг кутубхонаси, Нампулада индустриалпед. техникумининг кутубхонаси мавжуд. 1980 й. Мапутуда ишчилар учун мамлакатда биринчи оммавий кутубхона очилди. Мапутуда этн. ва табиат тарихи музейи, геол. музейи, Инкилоб музейи, Миллий тарих музейи, Миллий санъат музейи, Бейрада Этн. музейи, Нампулада Бадиий галерея бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Мозамбикда бир неча газ. ва жур. лар нашр этилади. Йириклари: «Вангуарда» («Авангард», португал тилида чикадиган ойлик газ., 1989 й. дан), «Диариу ди Мозамбик» («Мозамбик кундалик газетаси», португал тилида чикадиган газ., 1981 й. дан), «Домин-гу» («Якшанба», португал тилида чикадиган якшанбалик газ., 1981 й. дан), «Кампу» («Дала», португал тилида чиқадиган ойлик газ., 1984 й. дан), «Нотисиаш» («Янгиликлар», португал тилида чиқадиган кундалик газ., 1926 й. дан), «Темпу» («Вақт», португал тилида чиқадиган ойлик жур., 1970 й. дан). Мозамбик ахборот агентлиги ҳукумат ахборот агентлиги бўлиб, 1975 й. да тузилган. Мозамбик радиоси қукуматга қарашли радиост-я, 1975 й. да асос солинган. Мозамбик телевидениеси, ҳукумат хизмати, 1981 й. да тузилган.

Адабиёти. Мозамбик халқларининг фольклори кўп жанрли ва кўп тилли бўлишига қарамай, кам ўрганилган ва ёзма адабиётда тўлиқ ифодаланмаган. Аммо кўпгина шоир ва ёзувчиларнинг ижодида фольклорнинг таъсири сезилиб туради. Мозамбикда маданий ва ижтимоий ўзлик намоён бўлишининг илк шакли журналистика бўлган. Журналистика 20-а. бошларида португал мустамлакачилари ўтказаётган маънавий қоришиш сиёсатига қарши норозилик ифодаси тарзида пайдо бўлди. 1918 й. да асос солинган «Браду африкану» ҳафтаномасининг африкаликлар уюшмаси му-стамлакачиликка қарши рухда бўлиб, унда ака-ука Жуан ва Жозе Албазини ҳамда атоқли журналист, Мозамбик адабиёти асосчиси Э. Диаш ҳамкорлик қилдилар. Мозамбикда бадиий адабиёт португал тилида 20-а. нинг 20-й. ларида пайдо бўлди, унда 2 та — мустамлакачиликка тарафдор ва унга қарши йўналиш таркиб топди. Халқчил адабиёт намояндалари Ж. Албазини («Ғам-ғусса китоби»), Р. ди Норонья ва б. мустақиллик руҳида китоблар ёзишди. 2жахрн урушидан кейин Мозамбик адабиётида реалистик тамой-ил кучайди. Ж. Кравейринье ва Ноэмия ди Сознинг оташин шеърлари, Мозамбик душ Сантушнинг жўшқин публицистикаси халқни озодлик курашига руҳлантирди. Ж. Диашнинг ҳикоялар тўплами — «Годидо» қулларча итоатгўйликни итқитиб ташлашга чақирди. Кей-инги йилларда Л. Бернарду Онвана ва О. Мендиш қуролли кураш босқичлари, шоирлардан Р. Ногар, Э. Гебуза, С. Виейра атроф дунёни қайта қуриш ҳақида ёздилар. Адабиётнинг бадиий шакли ўзгариб, тили сўзлашув нутқига яқинлашиб бораётир. Ёзувчилар ма-халлий банту гуруҳи тили га тобора тез-тез мурожаат қила бошлади.

Меъморлиги, тасвирий ва амалий санъати. Вумба тоғи ён бағирларидаги суратлар Мозамбик ҳудудидаги энг қад. ёдгорликлардир. Улар оҳуларнинг, яланғоч ва кийимли одамларнинг қизил бўёқда тасвирланган расмларидан иборат. Ўрта асрлардан бир қанча шаҳарларда португал истеҳкомлари (Мозамбик ш. даги қалъа, Мозамбик о. даги Сан-Себаш-тьян қалъаси) қолган. Замонавий меъмор А. Гуедиш лойиҳаси асосида қурилган мураккаб тузилишдаги турар жойлар ва жамоат бинолари (Чикумбандаги қ. х. мактаби, Иньямбанедаги коттеж ва б.) шаҳарлар меъморий қиёфасига ўзига хослик бахш этган. Одатда, Мозамбик халқларининг уйлари 2 то-ифада қурилади. Денгиз соҳилида турар жойлар ёғоч ва чивиқлардан, тўғри бурчак тарҳли қилиб солинади ва устидан лой билан сувалади, томи 2 томонга нишаб қилиб, ўт-ўлан билан ёпилади. Мамлакат ичкариларида эса уйлар думалоқ, ўртасига устун ўрнатилиб, томи конус шаклида қамиш ва шох-шабба билан ёпилади. Уй деворларига кўпинча рангбаранг бўёкларда жониворлар суратлари ва турли расмлар солинади. Деразаларга нақшлар туширилади. 20-а. нинг 2-ярмида шаҳарларда европача иморатлар курила бошлади.

Амалий ва тасвирий санъатида ёғочдан эркак ва аёлларнинг, бола кўтарган оналарнинг ҳайкалчаларини, турли шаклларни ясаш, сават ва бордон тўқиш, заранг идишлар ясаш ва уларни безаш одат бўлган. Ошқовоқ пўстлоғидан идишлар қилинади, сопол идишларга ботиқ ва бўртма нақшлар туширилади. Уй эшиклари, мебеллар ўймакорлиги урф бўлган. 19-а. нинг 40-й. ларидан миллий рангтасвир мактаби вужудга кела бошлади (биринчи рассом аёл Бертина Лопиш). 50-й. ларда бир гуруҳ рассом ва ҳайкалтарошлар вояга етди (рассомлар В. Г. Малангатан ва А. Чиссану, ҳайкалтарош Н. Ланга, рангтасвирчи В. Манкеу, Машаана, Мукавели ва б.).

Мусиқаси. Мозамбик мусиқий маданияти қад. Халқ урф-одатлари, тўйтомошалар, чақалоқ туғилишини нишонлаш каби маросимлар мусиқасиз ўтмайди. Қўшиқ, рақс, машшоқлик халқ кундалик ҳаётига сингиб кетган. Уриб чалинадиган асбоблар хилма-хил бўлса ҳам, аммо ксилофон асосий ўринда туради, унинг 50 дан ортиқ тури мавжуд. Ансамблларда дўмбира ва ксилофондан ташқари, қарсилдоқ, шиқилдоқ ва қўнғироқлар катта ўрин тутади. Пуфлама чолғулар орасида бамбук ва қамиш найлар, суяк ва ёғоч ҳуштаклар, бурғулар, тилчали-клавишли чол-ғулардан мбира, бир торли созлардан камонсимон читенде, катимбва, ғижжакка ўхшаган такаре, ребека ва б., кўп торли цитра (бангуэ, панго) оммалашган. Мусиқий асбоблар чалиш, асосан, эркакларнинг иши бўлса, қўшиқларни эркаклар ҳам, аёллар ҳам айтаверади (аммо аралаш хор камданкам учрайди). Мозамбикда анъанавий мусиқа билан бир қаторда араб ва португал мусиқий маданияти таъсиридаги қўшиқ ва рақслар ҳам пайдо бўлди. Мусиқа санъатини тарғиб қилиш учун Миллий қўшиқ ансамбли тузилган.

Киноси. Дастлабки ҳужжатли ленталар: «Начингвеа» (1974) ва «Ровумдан Мапутугача» (1975)да миллий озодлик курашидаги ғалабалар акс эттирилди. Уларда саводсизликни тугатиш, турмушдаги поклик ва озодлик мавзулари ҳам акс этган. 1975 й. да тузилган Миллий кино ин-ти фильмлар и. ч. ва прокат қилиш, кино ахборот тарқатиш ва б. мамлакатлар билан кино айирбошлаш билан шуғулланади. «Йигирма беш» (1977, реж. З. С. Корреа ва С. Лукаш), «Мустақиллик йили» (1978, реж. Ф. Силва), «Леопольд» операцияси» (1980, реж. К. ди Соза), «Озод овозлар» (1981, реж. Ж. Кошта) салмоқли фильмлар жумласига киради. «Муэда: қирғинбарот хотиралари» (1980, реж. Р. Герра) деб аталган биринчи туда метражли бадиий фильм миллий озодлик курашини ифодалайди. Биринчи рангли фильм «Куйла, биродарим» (1982) миллий мусиқий фестивалларга бағишланган. Мультфильмлар ҳам яратила бошлади.

Prev Article

МОДУС