«МОЗИЙДАН САДО» — илмийамалий, маънавиймаърифий, рангли журнал. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги нашри. 1999 й. 1 янв. дан Тошкент ш. да 3 ойда бир марта ўзбек, рус, инглиз тилларида нашр этилади. Жур. Ўзбекистон тарихини асл ҳолда тиклаш соҳасида мамлакатда олиб борилаётган сиёсатни халқ орасида кенг оммалаштириш ва тушунтириш, музейлар, музейшунослик соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади, аҳолини тарих, умуминсоний, миллий қадриятлар билан таништиради, музей ва музейшуносликка оид ютук^ларни ташвиқ этади, ўзбек халқининг бой маданий мероси, инсоният тарихидаги ўрни, тараққиёт босқичларини акс эттиради. Мамлакат ҳамда жаҳон жамоатчилигини хорижий мамлакатларда сақланаётган осориатиқалар, музейшунослик соҳасидаги халқаро алоқалар, республика ва хорижда ташкил этилган кўргазмалардан хабардор қилиб боради.