МОЗЛИ ҚОНУНИ

МОЗЛИ ҚОНУНИ — нурланувчи ким-ёвий элемент рентген нурланиши спектр чизиқлари частотасининг унинг тартиб рақамига боғлиқлигини ифодаловчи қонун. 1913 й. да Г. Мозли тажриба йўли билан аниқлаган. Мозли қонунига биноан, элементнинг бирор спектр сериясига тегишли рентген нурланиши чизиғи частотаси v нинг квадрат илдиз остидаги қиймати унинг атом тартиб раками Z га пропорционалдир: = (aZ-a), бунда R — Ридберг доимийси, а — Z ўсиши билан сует ўсувчи экранлаш доимийси, а — энергетик ўтиш содир бўлувчи қобиқлардаги квант сонларшга боғлиқбўлган ўзгармас катталик. Мозли қонуни элементларнинг Менделеев даврий системасиаэ. тўғри жойлашганлигини исботловчи қонун ҳисобланади. Бу қонун атомларнинг кимёвий хусусиятини атом оғирлиги бўйича эмас, балки атом ядросининг зарядини белгиловчи атом тартиб рақами билан аниқланишини кўрсатди.

Next Article

МОЗОР