МОЗОРИ ШАРИФ

МОЗОРИ ШАРИФ — Афғонистоннинг шим. қисмидаги шаҳар. Балх вилоятининг маъмурий маркази. Балх воҳасида. Аҳолиси 150 минг киши (1990-й. лар бошлари).

Ўрта аерда Мозори Шариф ўрнида кичик Хайр қишлоғи (кейинчалик Хўжа-Хайрон) бўлган. Нақлга кўра, бу ерга ҳазрат Али кўмилган эмиш. 1481—82 й. лардауерга мақбара (форс, мозори шариф — муқаддас мозор; шаҳар номи шундан) қурилгач, зиёратгоҳга айланган.

Мозори Шариф — Бақтрия иқтисодийгеографик р-нининг йирик ҳунармандчилик, савдо, саноат шаҳри ва транспорт йўллари пункти. Машина таъмирлаш ва металлсозлик, озиқ-овқат (шакарқанд, ун, ёғмой), тўқимачилик (ип газлама ва шойи), тери ошлаш, пахта тозалаш, ғишт ва ойна корхоналари бор. Иссиклик электр ст-яси ва азотли ўғитлар з-ди қурилган. Гилам тўқилади. Ҳунармандчиликда шойи ва ип газлама, дўппи, уй-рўзғор буюмлари тайёрланади. Шаҳарда қоракўл тери, жун, дон, мева, ёнғоқ ва кўнчарм билан савдо қилинади. Мозори Шарифдан жан-ғарбда йирик олтингугурт кони бор.

Loading...