МШАНКАЛАР

МШАНКАЛАР (Bryozoa) — пайпаслагичлилар типига мансуб колония бўлиб яшайдиган умуртқасиз ҳайвонлар синфи. Танаси дарахтсимон, пўстлоқсимон, бир неча см катталиқда. Уларнинг айрим индивидлари зооидлар (уз. 1 мм гача) дейилади. Ҳар бир индивиднинг колониядан бир оз кўтарилиб турадиган олдинги қисми — полипидлари безовта қилинганида кутикула билан қопланган кейинги қисми — цистид ичига тортилиб киради. Полипидда пайпаслагичлар билан ўралган оғзи ва орқа чиқариш тешиги бор. Иккиламчи тана бўшлиғи (целом) юпқа тўсиқ орқали олдинги пайпаслагичли ва кейинги тана бўлимларига бўлинган. Ичаги қалқасимон. Нафас олиш ва айириш системаси бўлмайди. Крн айланиш системаси йўқ бўлиб кетган. Нерв системаси битта нерв ганглийсидан ва ундан кетадиган нервлардан иборат. Гермафродит. Тухумлари сувда, тана бўшлиғида еки махсус чиқариш камерасида ривожланади. Личинкаси ҳар хил тузилган, баъзан 2 палла чиғаноқли. Личинкаси сув тубига ёпишгач, куртакланиб колонияни ҳосил қилади. Денгиз М. колониясидаги индивидлар ҳар хил тузилган (полиморф), 4 туркум ва 4000 га яқин тури маълум. Кўпчилик турлари денгизларда, айрим турлари чучук сувларда яшайди.