МЦХЕТА

МЦХЕТА — Грузиядаги шаҳар. Арагви дарёси Кура дарёсига қуйиладиган жойда. Грузия ҳарбий йўли ёқасида, Т. й. стан-цияси. Аҳолиси 9,9 минг киши (1990-й. лар ўрталари), «Промсвязь», тахта тилиш, керамика з-длари, трикотаж ф-каси, озиқ-овқат, маҳаллий саноат корхоналари, Мцхета музей-қўриқхонаси, театр бор. М. Грузиянинг қад, шахри. Мил. ав. 1минг йилликнинг 2-ярмида вужудга келган. Мцхета 5-а. нинг охиригача Шарқий Грузия давлати — Картли (Иберия)нинг пойтахти бўлган. Ўрта асрларда Мцхета муҳим шаҳар, савдоҳунармандчилик ва, айниқса, диний марказ бўлиб қодди. Археологик ёдгорликлардан Светицховели ва Самтавро соборлари (11-а.) мавжуд. Жвари ибодатхонаси (6-а охири —7 а. бошлари) сақланган.

Loading...