МУБОЛАҒА

МУБОЛАҒА, гипербола — образли ифода: адабий асарда воқеликда мавжуд ва йўқ, бўлиши даргумон шахс, жонли ва жонсиз нарса, воқеа, ҳодисаларнинг нисбийлик мезонлари асосида катталаштириб, бурттириб, лофқофли акс эттирилиши. Муболаға ли акснинг бош аломатлари ҳаётийликдан чекиниш, фавқулоддавийлик, ғайритабиийликдир. Муболаға ли инъикослар ўхшатиш, истиора, сифатлаш, жонлантириш, таъриз, тазод ва б. бадиийлик воситаларининг муайян даражадаги хизматлари туфайли яратилади. Муболаға кўпроқ оғзаки ва ёзма адабиётлардаги эртак, афсона, ривоят ва б. жанрларда, романтик, юмористик, сатирик усулларда яратилган асарларда учрайди. Муболаға ларга бой асарлар ғоят катта қизиқиш, завқшавқ билан ўқилади. Муболаға воситасида яратилган ижобий образлар ўқувчини маф-тун этиб, унинг меҳр-муҳаббатини қозонса, салбийлари китобхон қалбида чексиз ғазабу нафрат ҳисларини уйғотади. Адабиёт назариясида Муболағанинг кўп хиллари бор. Асосийлари: таблиғ, иғроқ, ғулув. Таблиғда бўрттирилган белги, хусусиятларнинг ҳақиқатга анчайин яқинлиги сезилиб туради. Mac: «Анингдек тешадин сакраб ушоқ тош, Ки нозир бир йигочдин қочуруб бош» (Навоий, «Фарҳод ва Ширин»). Иғроқда бўрттирилган белги, хусусиятлар, хатти-ҳаракатларни уқувчи ха-ёлан тасаввур эта олса ҳам, уларнинг ҳаётийлигига ишонгиси келмайди. Mac: «Бола бориб-бориб шундай келбатли, келишган, бақувват йигит бўлиб етишибдики, бир қўлида ҳўкизни кўтарармиш, куринган дарахтни илдизпилдизи билан суғуриб олиб, бир жойдан иккинчи жойга кўчира олар эмиш. Унинг олдига тушадиган, у билан олишиб ё беллашиб, унга тенг келадиган на одам топилибди, на ҳайвон зоти…» («Қайроқгош бола» эртагидан). Ғулув — бе-адад М. Унда бўрттирилган, лофқофли инъикосларнинг ҳаётда борлиги у ёқда турсин, бўлиши мумкинлигига ҳам мутлақо ишониб бўлмайди. Mac, «Алпомиш» достонидаги «бир кам тўқсон» қалмоқ алпларининг қиёфалари ғулув воситасида тасвирланган. Ҳаммасининг «калласи кападай, танаси те-падай». Бирининг «шомурти ёқалаб ҳар ёққа кетган, ичида сичқонлар болалаб ётган, изидан тушган пишак олти ойда етган». Иккинчисининг «одам тушмас (тушунмас)… айтган тилига, беш юз қулоч арқон етмас белига». Учинчиси «оҳ урса, оламни бузар товуши, тўқсон молнингтерисидан ковуши» ваҳ. к. Қалмоқ алпларини юқоридагидай ноҳаётий оширибтошириб, лофқофли тасвирлашдан асосий мақсад Алпомиш ва унинг дўсти Қоражон қаҳрамонлигини, куч-қудратини бадиий тасдиқлаш, исботлашдан иборат.

Мурод Иброҳимов.

Loading...