
МУБОРАК
МУБОРАК — Қашқадарё вилояти Му-борак туманидаги шаҳар (1974 й. дан). Туман маркази. Қарши—Бухоро т. й. даги станция. Китоб—Қарши—Бухоро поезди қатнайди. Вилоят маркази (Қарши ш.)дан 78 км шим.-ғарбда. Аҳолиси 23,8 минг киши (2002). Асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, туркман, украин, озарбайжон ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Муборакда туман ҳокимияти биноси, газни қайта ишлаш з-ди, «Муборакнефтгаз» корхонаси, босмахона, 4 автокорхона, 10 қурилиштаъмирлаш корхонаси, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Умумий таълим мактаблари, мактабгача тарбия муассасалари, саноат касбҳунар, тиббиёт, пед.-иқтисодиёт коллежлари, касб-ҳунар мактаби, телемарказ, кутубхона, клуб, стадион, ёшлар спорт маж-муаси, теннис корти, маданият ва истироҳат боғи, марказий касалхона ва б. тиббий муассасалар мавжуд. Сув билан даволаш физиотерапия шифохоналари фаолият кўрсатади. Муборак яқинида Муборак газконденсат кони жойлашган. Муборакдан Косон, Қарши, Бухоро йўналишлари бўйича автобуслар қатнайди. Баъзи маҳаллий ривоятларга кўра, Муборак номи Имом Бухорийнинг устозларидан бири деб саналган Абдуллоқ ибн Му-борак ал-Марвазийга атаб барпо қилинган «Хўжамуборак» кддшлоғи номи дан олинган.