МУДОФАА ДЕВОРЛАРИ

МУДОФАА ДЕВОРЛАРИ — аҳолини душман ҳужумидан саклаш мақсадида қад. деҳқончилик воҳалари атрофига қурилган деворлар. Бундай деворлар Осиё, Европа ва Африка қитъасидаги кўпгина мамлакатларда қурилган (мас, Буюк Хитой девори, Антонин девори ва б.). Ўзбекистон ҳудудида Шахрисабз, Китоб, Нурота деҳқончилик р-нлари ва Мароканда ш. атрофидаги қишлоқлар теварагига Мудофаа деворлари қурилган. 1956 й. да Я. Ғ. Ғуломов бошчилигида Ўзбекистонда Мудофаа деворлари излари аниқланиб, уларнинг қурилиш техникаси ўрганилади. Ёзма манбаларда бу деворлар: Ҳоитул хорижи (Ташқи девор), Ҳоитул кабири (Катта девор), Сурул аъзами (Улуғвор девор), Канпир девор, Девори Канди бузург (Катта вилоятнинг девори), Девори Канди дизак (Истеҳкомли вило-ят девори) деган номлар билан аталган. Ўзбекистондаги қад. деҳқончилик воҳалари атрофида Мудофаа деворлари бунёд қилишдан асосий мақсад воҳани кўчманчиларнинг ҳужумидан ҳимоя қилиш, шунингдек, воҳадаги ўтроқ аҳолини чет эл босқинчилари истилоси ва ҳукмронлиги ҳамда маҳаллий зўравонларни уларга ёрдамлашиб турган кўчманчи қабилалардан ажратиб, яккалаб қўйиш, итоаткорликда сақлаш эди. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистондаги Мудофаа деворлари тарихини 3 даврга бўлиш мумкин: 1давр мил. ав. 6—4-а. — мил. 5—6-а. лар; 2давр 6-а. дан 8-а. гача давом этган; 3давр 8-а. нинг охири ва 9-а. нинг бошларига тўғри келади. Қад. Бухоро, Суғд, Усрушона воҳалари атрофидаги деворлар ўзаро туташтирилиб, алоҳида воҳаларнигина эмас, балки бутун бир мамлакатни ураган ягона мудофаа тизимига айлантирилган.

Ад.: Муҳам едов Ҳ., Кддимий мудофаа деворлари, Т., 1961; Муҳамедов Ҳ., Ўзбекистоннинг қадимий иншоотлари тари-хидан, Т., 1961.

Prev Article

МУГУЗЛАНИШ

Next Article

МУЖОҲИД