МУДОФАА ИНШООТЛАРИ

МУДОФАА ИНШООТЛАРИ – ўт очиш, жанг майдонини кузатиш ва қўшинларни бошқариш, шахсий таркиб, жанговар техника ва транспорт воситаларини қимоя қилиш сингари тадбирлар учун мўлжалланган иншоотлар. Мудофаа иншоотларига турли типдаги окоялар, траншеялар, ўт очиш воситалари учун майдончалар, кузатиш пунктлари, пана жойлар, блиндажлар, махсус ўқдори омборлари, алоқа йўллари ва б. киради. Мудофаа иншоотлари барпо қилиш жуда узоқ тарихга эга. Қадимда шаҳар ёки қўрғонларни душман ҳужумидан ҳимоя қилиш учун мудофаа деворлари қурилган, қўрғонлар атрофида чуқур хандақлар қазилиб, улар сув билан тўлдириб қўйилган. Қалъа ёки қўрғон деворларида ўт очиш туйнуклари (шинаклар) , буржлар бўлган. Ҳоз. ҳарбий техниканинг тараққий этганлиги натижасида Мудофаа иншоотлари кўпинча, темир-бетондан қурилади. Шунинг учун ҳам замонавий Мудофаа иншоотлари пухта ниқобланиши, оммавий қирғин қуролларицан ҳимоя қилишга мўлжалланган бўлиши керак.