МУДОФАА ОПЕРАЦИЯСИ — қўшин нинг муайян режа асосида ўтказадиган жанговар ҳаракатлари. Мақсади — олдиндан тайёрланган муҳандислик иншоотларига жойлашиб, ракета-ядро, авиация ва артиллерия зарбаларидан фойдаланган ҳолда душманга катта талафот етказиш, ўз жанговар позицияларини саклаб қолиш ҳамда ҳал қилувчи қарши ҳужумга ўтиш учун қулай шароит яратишдир. Мудофаа операцияси армия, фронт (армиялар гуруҳи), фронтлар гуруҳи кўламида бўлади. Мудофаа операциясини муваффақиятли амалга ошириш учун барча мавжуд қуроллардан унумли фойдаланиш, тез-тез манёвр қилиш талаб этилади. Пухта режа асосида ўтказилган Мудофаа операцияси душманга катта талафот етказади, қўшиннинг қарши ҳужумга ўтишига имкон яратади.